26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кроссворд

– Онаси, субсидия сўраб борган эдим, пора сўрашди, – деди Адҳамбек хотини Мавлудага. – Нима қиламиз, тўйга, деб йиғиб қўйган пулни бериб юборамизми?

– Умрингизда бирон марта бировга пора берганмидингиз? – ҳайратланди аёл. – Порахўрлик қанчалик ёмон иллат эканини яхши биласиз. Бу иш нафақат бу дунёга, балки, охиратга ҳам тегишли масаладир. Агар битта одам пора берса, бу балодан минглаб инсонлар жафо чекади. Порахўрлик туфайли ботил ҳақнинг устидан, нопоклик поклик устидан, зулм адолат устидан, хиёнат омонат устидан, ҳаромхўрлар покиза инсонлар устидан ғолиб келаётганини мендан яхши биласиз. Бундан ташқари, давлатимиз ҳам порахўрликка қарши аёвсиз кураш бошлаган. Пора олганни ҳам, берганни ҳам аяб ўтиришмайди.

– Унда нима қил дейсан?

– Менда бир режа бор, – овозини секинлатди Мавлуда. – Ҳозир телефон қилиб, майли, рози қиламан, деб айтинг. Кейин субсидия ҳужжатига имзо чектиринг. Ҳужжатни олгач, қўлига конверт тутқазинг. Уни ўзим тайёрлаб бераман. Боринг, ҳаракатингизни бошлайверинг.

Адҳамбек қишлоқ хўжалик бўлимига қўнғироқ қилиб, ярим соатда етиб боришини, ҳужжат қўлига тегса, рози қилишини айтди. Бўлимга келиб, керакли ҳужжатни қўлга киритгач, хотини берган конвертни имзо чеккан ходимга – кўксидаги ялтироқ қоғозга «Тожиев» деб ёзилган ходимга узатди. У эса конвертни олиб, столининг тортмасига солиб қўйди. Энди раҳмат айтиб чиқиб кетаётган эди, эшик очилиб, тўрт киши бирдан кириб келиб, «Ҳеч ким қимирламасин, молия полицияси!» деб ходимнинг чўнтакларини, стол тортмасини 

титкилай бошлашди.

– Топдим, – деди улардан бири Адҳамбек берган конвертни қўлига олиб.

«Хотинларнинг сочи узун, ақли калта бўлади», деб бежиз айтишмас эканда, ўйлади у. Мана, энди пора берганим учун қамалиб кетсам керак. Деворнинг ҳам қулоғи бор, деганларидай, телефондаги гапимизни эшитиб туришган бўлса керак. Аттанг...». 

Молиячилар конвертни очиб, ҳайрон қолишди. Ичидан саккиз букланган «Кроссворд» газетаси чиқди. Топилмани бир-бирига узатишиб, конвертни титкилаб кўришди. Газетани конвертга солиб, Тожиевга қайтариб беришди. 

Кейин:

– Нима бу, майнавозчиликми? Нега конвертга «Кроссворд» газетасини солиб Тожиевга бердингиз? – сўради молиячиларнинг бири Адҳамбекдан. 

Унинг ўрнига Тожиев жавоб берди:

– Мен кроссвордни яхши кўраман. Бўш вақтим бўлди, дегунча, ўтириб, ундаги топишмоқ сўзларни топишга киришаман. 

Сўнг, у Адҳамбеккка қарата:

– Дўстим, бундан кейин менга ҳатто газета ҳам олиб келманг, кўрдингизми, одамлар нима деб ўйлашар экан, мана, олинг газетангизни, – деб конвертни унинг чўнтагига солиб қўйди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари тарвузи қўлтиғидан тушгандай бўлиб, қайтиб кетишди. 

Адҳамбек уйига келиб, бўлган воқеани хотинига айтиб берди. Мавлуда конвертни қўлига олиб, очиб кўрдию, тили калимага келмай қолди.

– Дадаси, бу ерда конвертлар иккита экан, – дея олди, холос. 

Уларнинг биттасида газета, иккинчисида юз долларликлар бор эди. 

– Демак, мендан олдин кимдандир пора олган, – таҳлил қилишга уринди Адҳамбек. – Пул қайсидир чўнтагида бўлган, яна тинтув қилиб, топиб олишмасин, деб, менга бериб юборган эканда, ярамас.

– Хавотир олманг, дадаси, эртага келиб, пулини олиб кетса керак, муҳими, сиз ҳужжатга қўл қўйдириб, субсидияга илиндингиз, – деди Мавлуда. 

– Нега энди бу пулларни у ярамасга қайтаришим керак? – аччиқланди эри. – Полицияга олиб бориб берсамчи?

– Унда сиз ҳам жавобга тортиласиз.

Эртасига ҳам, индинига ҳам ҳеч ким пул сўраб келмади. Орадан бир ҳафта ўтиб, Адҳамбек яна Тожиев ишлайдиган идорага борди. Конвертни столга улоқтириб, «мана, ол ҳаром пулларингни, бир ҳафта кутдим, келмадинг, мени қинғир ишларингга шерик бўлади, деб ўйладингми», деб энди гапини тугатган эди, яна «Ҳеч ким қимирламасин, молия полицияси!» деб тўрт киши бостириб кирди. Улардан бири дарров конвертни очди. Ичидан «Кроссворд» газетаси чиқди. Адҳамбек таажжубланди. «Демак, мен адашиб, пул солинган конвертни ахлатга ташлаб юбориб, газета солинган конвертни идорага олиб келган эканманда», ўйлади у. 

Сарвар МИРЗО, 2017-11-21, 10:59 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.