26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Матонатга қасида

Вилоят ўзбек драма театрида таниқли қозоқ адиби, Давлат ва халқаро М. Шолохов мукофотлари, “Парасат” ордени соҳиби С. Дўсановнинг “Қашқир улиган тун” романи асосида яратилган саҳна асарининг премьераси ўтди. Уни, тақдирнинг аччиқ зарбалари ҳамда беаёв синовларига чидаш берган инсон иродаси ва матонатига бағишланган қасида, деб баҳолаш жоиз.

Сабит Дўсанов фалсафий, инсоний қадриятларни улуғловчи қатор роман, қисса, ҳикоя ва пьесалар муаллифидир. Мазкур асар эса автобиографик характерга эга, унда ёзувчи кечирган фожиаси – ёлғиз фарзанди ва суюкли рафиқасидан айрилгани, қисматнинг оғир юкини сабр ва матонат билан енгиб, ҳаётга қайтганини баён этган...

Асарда афсонавий ва лирик кўринишлар, фожиали воқеаларнинг омухта келиши, томошабиндан доимий эътиборини талаб этади. 

Мазкур асар ўзбекистонлик режиссёр С. Мелиевнинг театрдаги тўртинчи иши. Нимқоронғу саҳнанинг ортки қисмида актёрларнинг поезд “тарақа-туруқ”ига ҳамоҳанг ҳаракат қилиши ҳам чуқур рамзий маънога эга. 

Воқеалар Ерасил Жақсибеков (Одилжон Тўғонбоев), тилидан баён қилинади. У турли даражадаги мукофотларга сазовор бўлган, китоблари чет тилларга таржима қилинган машҳур ёзувчи. Рафиқаси Айгул Ақилжанова (Дилфуза Иброҳимова) билан ўғли, олий ўқув юрти талабаси Дониёрнинг тўйига ҳозирлик кўришмоқда. Дониёр (Жавлон Саидов) қадди-қомати келишган, хушмуомала, оқил, камтарин йигит. Унга ҳамма ҳавас қилади. Орзиқиб кутилган тўй куни ҳам етиб келди. Ёшлар никоҳ тантанаси ўтадиган тўйхонага яқинлашганларида Дониёрнинг кўксови (астмаси) хуруж қилиб, беҳуш йиқилади. Уни зудлик билан касалхонага етказишади, бироқ шифокорларнинг хатоси туфайли ҳаётдан кўз юмади...

Спектаклдаги бош қаҳрамонлар ролини ижро этган Одилжон Тўғонбоев ва Дилфуза Иброҳимжоноваларнинг саҳнавий маҳоратини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, артистлар С. Рўзиматова, У. Носиров, В. Абдураҳмонова, 

К. Шодибекова, А. Эргашев, саҳналаштириш бўлими мудири 

О. Айматов, тикувчи Д. Мирсодиқоваларнинг спектакль муваффақиятига қўшган ҳиссаси салмоқли. Спектакль руҳига мос танланган мусиқа ва қўшиқларни М. Забборхонов, Ш. Ходиматовлар ижро этишган, Саида Зуннунова ва Қасимхан Бегмановларнинг шеърларидан ўринли фойдаланилган.

Премьера тугагач, саҳнага кўтарилган атоқли адиб С. Дўсанов спектаклдан кўнгли тўлганини билдирди ва театр жамоасига муваффақият тилади. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Садибеков минтақа раҳбари 

Ж. Туймебаевнинг табрик мактубини ўқиб берди ҳамда муаллифнинг кифтига зарбоф тўн ёпди. Таржимон М. Исломқулов асар устида ҳаяжон билан ишлаганини сўзласа, режиссёр 

С. Мелиев ижодий ҳамкорлик самарали бўлганини таъкидлади.

Театр директори И. Ҳошимжонов муаллиф С. Дўсанов, таржимон М. Исломқулов, режиссёр 

С. Мелиевларга, шунингдек, санъатсевар мухлисларга ташаккур изҳор этиб, жамоанинг ушбу спектакль билан С. Дўсанов ижодига бағишлаб Бишкек шаҳрида ўтказиладиган халқаро театр фестивалида қатнашиш ниятида эканини маълум қилди.

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-11-21, 11:27 1822
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.