26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Тулпар” – 25 ёшда

Элбошимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги таклиф ва кўрсатмаларига биноан шаҳримиздаги қатор иқтидорли ёшлар турли соҳаларда аниқ режа ва лойиҳалар асосида ўз ишини очиб, элимизга танилиб, халқ ҳурмат-иззатини қозондилар. Улардан бири 1992 йили Шимкент шаҳридаги ҳозирги 

С. Қўжанов кўчасидан жой олиб, “Тулпар” автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконини очиб, фаолият юритаётган Шуҳрат Рўзиметов. 

Ш. Рўзиметов 1964 йил 24 июлда Шимкент шаҳрида Ниёзой ая ва Ниёзқул ота оиласида дунёга келди. Ўрта мактабни тамомлагач, Самарқанд иқтисод олийгоҳида таҳсил олиб, 1990 йили иқтисодчи ихтисослигини эгаллади. 

Шимкентга қайтиб, меҳнат фаолиятини хусусий тадбиркорликдан бошлади. Юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, билими ва иқтидорини тадбиркорликка бағишлади. Дўкон ёнида қўшимча бинолар барпо этиб, 1999 йили енгил автомашиналарнинг барча турларини таъмирлашга ихтисослаштирилган “Тулпар” автосервис мажмуасини ишга туширди. 30дан зиёд маҳаллий ёшларни жалб этиб, доимий иш билан таъминлади. Улар юқори малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун тажрибали устозларни жалб этди. Шунингдек, ҳайдовчи, электрчи, моторист, чилангар, пайвандловчи курсларини очиб, ўқитди. Ҳар бир устани касб сир-асрорларидан воқиф этди. Натижада, “Тулпар” автосервис мактабида таҳсил олган ёшларнинг кўпчилиги бугунги кунда юртимизнинг бошқа вилоятларида, жумладан Астана, Алмати ва бошқа шаҳарларда ҳам ўз соҳаси бўйича фаолият юритмоқда. 

Бундан чорак аср муқаддам тўрт одам билан иш бошлаган дўкон ўрнида бугунги кунда барча қулайликларга эга корхона бунёд этилди. 50га яқин юқори малакали усталар жисмоний ва юридик шахслар автомашиналарини сифатли таъмирдан ўтказмоқда. Эъзозга лойиқ ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улар – Мавжуда Расметова, Рустам Султонов, Аброр Исмоилов, Абдулла Абдулазов, Элёр Шертоев, Антонина Дилдабоева, Рустам Мажидов, Дониёр Мирсолиев, Аҳмад Абдураимов, Жаҳонгир Рўзиметов каби ўз касбининг фидойи ва моҳир билимдонлари.

Аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, буюртмаларни ўз вақтида сифатли бажариш учун корхона раҳбарияти Россия, Япония, Корея, Хитой, Туркия, БАА (Дубай) давлатлари билан алоқа ўрнатиб, зарур эҳтиёт қисмлар харид қилишни йўлга қўйди. Натижада, иш унуми ортиб, хизмат сифати яхшиланди. Бугунги кунда вилоятимизнинг деярли барча туманларидан мижозлар келиб, керакли эҳтиёт қисмларни корхона дўконларидан харид қилмоқда, ишдан чиққан машиналарни таъмирлаб, сафарини давом эттириш имконига эга бўлмоқдалар.

Корхонани айланар эканмиз, қўлигул усталарнинг “темир тулпор”ларни таъмирлаётгани, ишдан чиққан қисмларини янгисига алмаштираётгани ёки ўрнатилган қисмларни созлаётганининг гувоҳи бўлдик.

Мухтасар қилиб айтганда, жамоанинг барча ходимлари “Тулпар” мажмуасининг 25 йиллик тўйини муносиб кутиб олиш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқдалар.

Шуҳрат Рўзиметов 1988 йили Ферузахон Аҳмаджон қизи билан оила қуриб, беш фарзанд – 2 қиз, 3 ўғилни ҳунарли қилиб тарбияламоқдалар. Қизлари Шаҳноза, Хуршидалар оила қуришиб, ширин ҳаёт кечиришмоқда. Ўғиллари Сардор ва Сарвар Хитой халқ республикасининг Ханджоу шаҳрида олий ўқув юртида хитой ва инглиз тилларида таълим олмоқдалар. Оила кенжаси Жавоҳир эса мактаб остонасига қадам қўйиб, савод чиқармоқда. Ш. Рўзиметов ажойиб инсон, ташкилотчи раҳбар, сабр-тоқатли, ишнинг кўзини биладиган сахий ва комил тадбиркорлардан биридир. У доимо халқ дарди билан куйиб-ёниб яшайдиган, барча қийинчиликларни енгиб, олға интилиб, ҳаракат қиладиган, меҳнатсевар, ҳақиқий халқпарвар инсон эканлигини 25 йил давомида амалда намойиш қилиб келмоқда. Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг шу даражага етишида унинг моддий ва маънавий ёрдамлари залворли бўлди. 

Шунингдек, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 15 ва 25 йиллик тўйлари ҳамда шу саналарга бағишлаб, чоп этилган “Истиқлол ёғдуси” китоби “Эл қалбида” китоб-альбомининг нашр этилишида ҳам бу инсоннинг ҳиссаси салмоқли бўлганини таъкидлаш жоиз. “Тулпар” жамоаси газетамизнинг доимий муштарийларидан. 

Ш. Рўзиметовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳар йили автосервис ходимлари обуна мавсумини уюшқоқли амалга ошириб, 100 фоиз обуна бўлишмоқда. Нашр ададини ошириш борасида фаол ёрдам беришмоқда.

, 2017-11-21, 11:29 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.