26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
"Яшил иқтисодиёт" концепцияси қандай бажарилмоқда?

Жанубий Қозоғистон вилоятида “Яшил иқтисодиёт” кон­цепциясини амалга татбиқ этиш мақсадида асосий етти вазифа белгиланган эди. Ушбу режага биноан, минтақада жорий йили 7,8 минг гектар ерда томчилатиб суғориш усули қўлланилса, 643 гектарда ёмғирлатиб суғориш усули қўлланилди. Шунингдек, минтақада обикор ерлар майдонини кенгайтириш мақсадида 2та сув ҳавзаси ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг кенгайтирилган мажлисида вилоят табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаб туриш бошқармаси раҳбари Ильяс Қурамисов гапириб берди.

Бошқарма раҳбарининг айтишича, келажакда Ўр­дабоши тумани ва Туркистон шаҳрида умумий сиғими 57,2 млн. куб метрни ташкил этадиган иккита янги сув ҳавзаси барпо этилади. 

– Бугунги кунда вилоятимизда яйловларни сув билан таъминлаш учун қудуқлар қазиш ишлари давом этмоқда. Чунончи, 2015 йили вилоятимизда 202та қудуқ қазилган бўлса, шундан 47таси субсидияланди. 2016 йили эса 273та қудуқ қазилиб, унинг 272таси субсидияланган. 2017 йили 167та қудуқ қазилиб, унинг 105таси субсидияланди. 2018 йилги режа бўйича вилоятимизда 120 қудуқ қазилади, 2019 йили уларнинг сони 200тага етказилади, – деди Ильяс Қурамисов.

Шунингдек, келгуси йиллари вилоятимизда қишлоқ хўжалиги экинлари майдони 802,5 минг гектарга кенгайтирилади. Келгуси 4 йилда 209 минг 700 киши яшайдиган 84 аҳоли манзилини марказлаштирилган ичимли сув билан таъминлаш режаланмоқда.

Шу билан бирга, вилоятимизда янгиланган энергия манбаларига оид 14та лойиҳа амалга оширилмоқда. Умумий қуввати 173,3 МВтни ташкил этадиган 10та лойиҳани 2025 йилгача амалга ошириш режаланган. Бажарилган ишлардан кўнгли тўлган минтақа раҳбари келгуси йилларда амалга ошириладиган ишларни пухталаштириб, “Яшил иқтисодиёт” концепциясини тўлиқ бажаришга енг шимариб киришишни топширди.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-11-21, 11:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.