26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Павлодарга кўчувчилар кўп

Вилоятимизда аҳолини ўз хоҳишига кўра ишчи кучи етишмайдиган шимолий минтақаларга кўчириш ишлари  анча жонланмоқда. Ташвиқот-тарғибот ишларини юритиш мақсадида минтақамизга Павлодар вилоятидан делегация келди. Унинг таркибида Бутунжаҳон қозоқлар ҳамжамияти Павлодар вилоят бўлими раҳбари Заут Бўлат, Ақсу шаҳри, Қалқаман қишлоқ округи ҳокими Ўрда Ермекбаев, Экибастуз шаҳри, Солнечний овул округи ҳокими Маржан Алшимбаева, Ақсу шаҳри, Қизилжар овул округи ҳокими Женис Абикен, Май тумани, Малайсари овул округи ҳокими Жанар Комашева, Экибастуз шаҳар ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимининг бош мутахассиси Айгерим Шакирбековалар бор.

Ташвиқот ишларини юритиш мақ­садида гуруҳ дастлаб Тўле­бий туманига борди. Туман, қишлоқларни оралаб, маҳаллий аҳоли билан учрашган делегация аъзолари шимолга кўчадиган фуқароларга давлат томонидан бери­ладиган имтиёзлар ҳақида батафсил гапириб беришди. Мажлисда иштирок этганларга Павлодар вилоятидаги ишчи кучига эҳтиёжманд аҳоли ман­зиллари тўғрисида қисқача ви­­­­­­­­­­деолавҳа намойиш этилди. Бўш иш ўринларини, асосан, давлат хизмати, таълим, соғликни сақ­лаш, қишлоқ хўжалиги соҳалари ташкил қилади. 

– Бизда мутахассислар етиш­мов­чилиги, айниқса, сўнгги йил­ларда қаттиқ сезилмоқда. Давлат хизматида мутахассислар етишмовчилиги яққол кўзга ташланади. Шунингдек, бо­лалар боғчалари, мактаб, соғ­ликни сақлаш муассасаларида ишлашни истовчиларга ҳам эши­гимиз очиқ. Бунинг учун шимолга кўчадиганларнинг ўзида истак-хоҳиш, қизиқиш бўлиши керак, – деди Қалқаман овул округи ҳокими О. Ермекбаев.

Павлодар вилояти деҳ­қон­чилик, чорвачилик билан шуғулланишга қулай. Қишлоқ жойларда уйлар­нинг нархи ар­зонлигини ҳам алоҳида таъкид­лаш зарур. Ана шу жиҳат­ларга тўхталган делегация аъзолари тўлебийликларни Павлодар ви­лоятига кўчиб бориб, иш­лашга, тадбиркорлик билан шуғул­ланишга чақирдилар. 

Павлодар вилоятидан келган яна бир гуруҳ тулкибошликлар билан учрашди. Туман ҳоким­лигининг кичик мажлислар за­лида ўтган йиғилишда 42 киши қатнашиб, улар бўш иш ўринлари билан таништирилди. Улардан 4 нафари Павлодар вило­ятига кўчиш ниятини билдирди. 

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 10 ойида Тулкибош туманидан Пав­лодар вилоятининг Ертис ту­манига уч оила, Шимолий Қозо­ғистон вило­ятининг Аққайин ту­­манига бир оила кўчиб бор­ган. Улар доимий иш билан таъминланиб, фар­зандлари болалар боғчаси ва мактабларга жой­лаштирилди.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-21, 11:33 766
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.