26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳоким хорижлик журналистлар билан учрашди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев маданият ҳамда санъат мавзуларига  ихтисослашган хорижлик етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди.

Элимизга ҚР Ташқи ишлар вазир­лигининг таклифи би­лан келган делегация тар­кибида Америка Қўшма Штатларидаги “Forbes” жур­нали вакили Александр Ли­пов­­сев, Буюкбританиянинг “Opera Now” журнали вакили Н. Джоунс, Бирлашган Араб Амирликларининг “The Diplomatic Society” журнали вакили Бхана Киртан, Мисрдан “Ниль-Культура” телеканали вакили Аҳмед Фатма, япониялик “Киодо Цушин” ахборот агентлиги вакили Линума Кениши раҳбарлигидаги 20 дан зиёд меҳмонлар бор.

Тадбирда сўз олган ви­лоят ҳокими Жанубий Қозо­ғистон вилоятига мах­сус мат­буот-сафари билан келган меҳмонларга миннатдорчилик бил­дирди.

– Қозоғистоннинг тарихий жойлари харитасида вило­я­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тимиздаги 104та қадимий жойлар бор. Минтақамизда сай­ёҳлик соҳасини ривож­лантириш мақсадида тарихий жойларни – Қа­зиғурт, Ўрда­боши тоғлари ҳамда ўрта асрга тааллуқли Ўтрор, Саврон, Сай­рам, Сидақ, Мартўбе шаҳар­чалари ва Жуантўбе, Қараспан, Култепа каби қадимий аҳоли манзилларини аслига келтириш ишлари бошланади. Шунингдек, Сайрам туманидаги “Хон­қўр­­­ғон” археологик шаҳарчаси очиқ осмон остидаги музейга айланади, – деди Жансейит Туймебаев.

Учрашув эркин шаклдаги музо­каралар билан давом этди. Хорижлик меҳ­монлар минтақа раҳбарига қатор так­лиф­лар айтиб, вилоятнинг туризм соҳа­сини тарғиб этишга баҳолиқудрат улуш­ларини қўшишга ваъда беришди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-11-21, 11:35
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.