26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фахр ва масъулият ҳисси

Астана шаҳридаги мил­­­­лий кутубхонада ўтган Қозоғистон халқи Ассам­блеяси Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида минбарга чиққан бир нечта вазирлик аъзолари “Қозоғистон халқи” интерфаол тарихий харитасини ишлаб чиқиш, “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” тўғрисидаги қонунга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида сўз юритдилар. 

Тадбир давомида алмаштириш тартиби билан Қозо­ғистон халқи Ассамблеяси Кен­гаши аъзолари рўйхатига ўзга­ришлар киритилди ҳамда янги (51 нафар) аъзоларнинг рўйхати ўқилди. Таъкидлаш жоизки, элимизнинг тараққиётига, халқнинг бирлиги, тотувлигига улкан ҳисса қўшиб келаётган Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икромжон Ҳошимжонов Президент Фармонига биноан Рўзақул Холмуродовнинг ўрнига ҚХА Кенгаши аъзоси бўлиб сайланди. 

– Бу мен учун улкан масъулият. Зеро, Ватанимиздаги тотувлик, ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Ана шу эзгу қадриятларни ёш авлод онгига сингдириш, уларни комил инсон этиб тарбиялаш ғоятда муҳим. Бунда  Қозоғистон халқи Ассамблеясининг роли буюк. Халқларнинг бирлиги келажак авлод учун осуда ҳаётни таъминлаш демакдир ва бу йўлда барчамиз фидокорона меҳнат қилишимиз керак. Мен юртимизнинг бугунги тинч осмони ҳамда халқимнинг аҳиллигидан фахрланаман,– деди И. Ҳошимжонов.

Муаттар ОЗОД, 2017-11-21, 11:44 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.