26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сессия таассуротлари. Муаттар ОЗОД.

– Алло, Муаттар, яхшимисан? Тайёрлан, Қозоғистон халқи Ассамблеяси 25-сессиясининг концерт дастурида иштирок этасан. Ўзинг ҳақингдаги барча маълумотларни юбор... 

ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжоновнинг ушбу қўнғироғи менинг ҳаётимдаги унутилмас онларга сабабчи бўлишини мен ўшанда билмагандим. 

21 апрель куни “Астана, қаердасан?” дея йўлга чиқдим. Кутиб олиш маросимларидан сўнг ниҳоят тадбир  ўтадиган “Тинчлик ва  тотувлик” саройида Қозоғистоннинг барча минтақаларидан келган, турли этнослар вакилларидан ташкил топган, аммо барчасининг Ватани бир санъат аҳли йиғилди. 4 кун давом этган тинимсиз тайёргарлик давомида ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб кетдик. 

Ниҳоят, 26 апрель – Қозоғистондаги барча этнос вакилларини бирликка, тотувликка чорлаган қутлуғ кун ҳам етиб келди. Сессия юксак даражада якунига етгач, анжуманни катта тантана билан хотималадик. Президентимиз қаршисида ўзбеклар вакиласи сифатида туриб, Ватанимизга бўлган туйғуларимни ифода этар эканман, юрагимда ғурур, ифтихор ҳамда Она юртга  муҳаббат ҳислари жўш урар эди... 

Шу онда беихтиёр Қозоғистоннинг 130 дан ортиқ этносларини бирликка, тотувликка ундаб келаётган Ассамблея ва уни ташкил этган Юртбошимизнинг оқилона сиёсатига, узоқни кўра олишига тасаннолар айтдим.

 

Муаттар ОЗОД., 2017-04-29, 16:00
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.