26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энди уйда ҳам, насия расмийлаштириш мумкин

“ҚазАгро” миллий холдинги таркибига “Аграр насия корпорацияси”, “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси”, “ҚазАгроҚаржи” ҲЖлар киради. 

Унинг асосий вазифаси – хўжаликлар ва деҳқонларга имтиёзли насия бериш. Бу ташкилотлар холдинг фаолиятини енгиллатиш мақсадида очилган. Холдинг томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилмоқда. Эндиликда хўжаликлар насия ёки лизинг ҳужжатларини тайёрлаш учун “ҚазАгро”нинг ёрдамчи компанияларига аризаларини олиб бориб, овора бўлишмайди. Сабаби, насия аризаларини тўплаш ва кўриб чиқишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди. Янги усул хўжаликларнинг вақти ва маблағини тежашда катта ёрдам бериши аниқ. Тизимнинг асосий афзаллиги шуки, фермер ўзининг “Шахсий кабинети” орқали аризалар қай тарзда текширилаётганини назорат қилиб, алоқада бўлиш имконига эга. Энг муҳими, расмий тўсиқлар олиб ташланиб, уюшган жиноятчиликка ундайдиган ҳаракатлар бартараф этилади.

Умуман, янги тизим билан қандай ишлаш кераклиги “ҚазАгро” миллий холдингининг интернет-порталида батафсил баён қилинган. Бундан ташқари, насиялашнинг автоматлаштирилиши “ҚазАгро”нинг кафолат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш билан боғлиқ хизматларини ҳам анча осонлаштирди. Шунингдек, янги тизим доирасида агросаноат субъектларининг фикрлари тингланиб, саволларга жавоб берадиган “call маркази” иш бошлади.

Жумладан, субсидиялашнинг 3 тури бўйича тегишли аризаларни (насия ва лизинг, минерал ўғитлар ва гербицидлар) бериш, тасдиқлаш ҳамда тўлов тўлиқ автоматлаштирилди. 2018 йили субсидиянинг қолган 51 турини ҳам шу усулга ўтказиш режалаштирилмоқда. Буларнинг ҳаммаси кўрсатиладиган давлат хизматларини осонлаштириш, ҳужжатларни расмийлаштириш муддатини 18 кундан 1 кунгача қисқартириш ҳамда уюшган жиноятчиликнинг олдини олишга ёрдам беради. “ҚазАгро” миллий бошқарув холдинги” ҲЖ ўз таркибига кирадиган компанияларнинг сармоявий активларини самарали бошқариши натижасида Қозоғистоннинг агросаноат мажмуаси янада ривожланади.

2017-11-22, 18:10 760
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.