26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳокимнинг журналистлар билан мулоқоти

Ҳаётнинг барча жабҳаларида, қачонки, ошкоралик бўлса, ўсиш, тараққиёт муқаррар. Сайрам туманига янги ҳоким – Бақтияр Мамаевнинг тайинланганига ҳам мана юз кун бўлибди. 

Ошкораликни хуш кўрадиган ҳоким куни кеча туманнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлари билан баҳам кўриш, қолаверса, баъзи жузъий нуқсонларни биргаликда бартараф этиш мақсадида туманда уч тилда чоп этиладиган “Мартўбе”, “Сайрам садоси” ва “Пульс Сайрама” газеталари бош муҳаррирлари ҳамда “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасининг Сайрам тумани бўйича махсус мухбирини қабул қилди. Эркин мулоқот тарзида кечган учрашувда Бақтиёр Сапаралиули айни пайтда олиб борилаётган ишлар, келгуси режалар хусусида муфассал гапириб берди. Чунончи, Сайрамдай кўҳна заминда қадим ўтмишдан ҳикоя қилувчи музей ташкил қилиш, келгуси йил туманнинг 90 йиллиги муносабати билан қозоқ, рус, инглиз ва ўзбек тилларида китоб чоп этиш, аҳоли кўпайиши сабабли уй-жой муаммосини ҳал қилиш мақсадида Оқсувкент ҳудудида кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш каби долзарб масалалар тилга олинди. 

Учрашув чоғида, шунингдек, бир пайтлар хусусий шахс қўлига ўтиб кетган туман газеталарининг келгуси тақдирига оид масала ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

– Сайрам номи азалдан олис юртларда ҳам маълум ва машҳурдир. Айниқса, аҳолиси ўта меҳнаткаш экани кўпчиликка маълум. Шундай экан ҳамюртларимиз фаровон ҳаёт кечиришга ҳар томонлама ҳақли. Менинг туманга ҳоким этиб тайинланганимга кўп бўлмади. Шунга қарамай, фаоллар, маҳаллий ижро органлари, нодавлат ташкилотлари ва бошқалар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида фақат ижобий ўзгаришларга эришишга, халқимиз турмуш шароитини янада яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада сиз, журналистларнинг ҳам кўмагингизга таянамиз. Ўйлайманки, бугунги юзма-юз мулоқот келгусида ўзаро ҳамкорликни янада жипслаштиришга хизмат қилади, – деди Бақтияр Мамаев.

Самимий ва дўстона руҳда кечган учрашув сўнгида ҳоким эсдалик учун журналистлар билан суратга тушди (тасвирда).

И. КАРИМОВ, 2017-11-22, 18:14 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.