26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўпэтносли матбуот – давлат сиёсати кўзгуси

Алмати шаҳридаги Ал Форобий номли Қозоқ Миллий университети биносида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Тафаккур очиқлиги” IIІ Халқаро Медиа форуми ўтди. 

Ушбу тадбирда кўпэтносли мамлакат шароитида жамиятни маънавий янгилаш, миллий ўзига хосликни шакллантириш ва мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва касбий одоб қоидаларини сингдириб бориш йўллари муҳокама этилди. Унинг ишида ўзбекзабон нашрлардан “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси Бош муҳаррири Алишер Сотволдиев, maktab.kz сайти маъмури Абдумалик Сармонов, «Жануб жарчилари» медиахолдинги директори ўринбосари Дилноза Ҳасанова ҳам иштирок этдилар. 

Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раиси ўринбосари – котибият мудири Дархан Минбай ва Қозоғистон Республикаси Ахборот ва коммуникациялар вазирининг ўринбосари Алан Ажибаев очган Форумда мамлакатимиз ва қатор хорижий мамлакатлар ОАВ вакиллари, Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари, ҚХА аъзолари, давлат органлари амалдорлари, этномаданият бирлашмалари раҳбарлари ва аъзолари, Ал Форобий номли давлат университетининг олимлари ҳамда Алмати шаҳридаги олий ўқув юртлари журналистика факультетлари талабалари иштирок этдилар.

Медиа Форум пленар йиғилишида хорижлик экспертлар 10 дақиқали маърузалар қилишди. Нотиқларга саволлар берилди. Ёритилган мавзулар қаторида мамлакатимиз матбуоти ҳаётидаги мавжуд вазият(Арманжан Байтасов, Қозоғистон), Қозоғистон моделини жаҳонга тарғиб этиш имкониятлари (Константин Шамбер, Германия), қозоқ ва ўзбек давлатчилиги ўртасидаги тарихий ва маданий ҳамкорлик (Гулнора Абдуназарова, Ўзбекистон), 

дунё­­­­вийлашув шароитида миллий маданиятларнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш (Владимир Решетов, Латвия) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. 

Форум доирасида мамлакатимизда турли этнослар тилида чоп этилаётган қирқдан зиёд оммавий ахборот воситаларининг кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, анъанавий «Шаңырақ» танлови натижалари эълон қилинди. 

Абдумалик САРМОНОВ, 2017-11-22, 18:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.