26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўқитувчида нима қолди?

Яқинда "Астана" телеканали бир мате­матика ўқитувчисининг фао­­лиятига нуқта қўйилганини кўрсатди. Маълум бўлишича, тестдан юқори натижа олиш мақсадида учта қиз ма­тематика ўқитувчисига туҳмат қилишган. 

Бироқ икки қиз судда уялганми ёки инсоф қилганми, ҳар ҳолда, арзини қай­тариб олган, учинчи қиз­нинг сўзи бўйича суд ўқитувчини ўн йил муддатга жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган. Воқеа юз берган қишлоқ турғунлари ўқитувчини ҳи­моя қилишолмади. Бу кўрсатувни ҳамма, жумладан, ўқувчилар ҳам, албатта, кў­ришди ва бундан буён ўқитувчиларни қўр­қитиш йўлларини ўрганиб ҳам олишди...

Бундай ҳодисалар, афсуски, кўпайиб бор­япти. Бундан бир неча йил муқаддам бир ўқувчи ўқитувчисига пичоқ суқиб олганида, уни шу даражагача етказган, деб  ўқитувчини айблашганди.  

Кўлкент қишлоғида ҳам ўқитувчи аёл суд­ланди. Бунга сабаб, ўз жонига қасд қилган қизнинг қолдирган мактуби. У кейин ёзилгани маълум бўлса-да, бунга ҳеч ким эътибор бер­мади. Мактубни телеканал орқали қизнинг онаси ўқиди.

Мен «Астана» телеканалининг «КАЗНЕТ» кўрсатувини кўриб тураман, унда уяли теле­фонда туширилган қизиқ воқеалар кўр­сатилади ва уларга журналист изоҳ беради. Яқинда ўқитувчи калака қилинган сюжет берилди. Журналист изоҳ беришга сўз топа олмади. Тас­вирда чорасиз қолган  ўқитувчи дафтар билан ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлар, учта бақувват ўқувчи уни муштлашишга чорларди. Мана, сизга янги технология-ю, ўқувчининг  амалдаги ҳуқуқи!  

Бундан икки йил муқаддам икки ўқитувчи судланди. Наҳотки, хақиқатни излаган инсон судланиб кетаверса? Улар ҳақиқатни сал кам бир йил излашди, бироқ  ҳеч кимнинг ёрдам бергиси келмади, негаки, ишга амалдорлар аралашган  экан.

Умримни ўқитувчилик билан  ўтказдим, касбимдан нолимайман, лекин дарслар ҳар доим тузилган режа бўйича ўтилмайди, шун­дай вақтлар бўладики, режа бутунлай ўзгариб кетади. Режани ҳам, услубни ҳам ўқитувчи дарс давомида ўқувчиларга қараб ўзгартириб бораверади. Илгари ўқитувчи дарс давомида ўқувчининг билимини баҳоларди, ўқувчи натижага интиларди. Янги технология бошқача – ҳамма бир хил юриши, бир хил дарс ўтиши керак. Энди ўқитувчи ўқувчиларни чорак охирида  баҳолайди, электрон журналдаги катакчаларга ўқувчиларнинг натижаларини  қўйганда  ўқувчининг баҳоси чиқади. Натижа тушунарли, яхши баҳолардан умидворлар мақсадларига эриша олмайди. Бу ёғи маълум – орага ота-онаси, бува-бувиси тушади, фарзанди олий ўқув юртида ўқиши керак, шунинг учун баҳосини «5»га кўтариш керак. Агар ўқитувчи беш баҳо қўймаса, унинг устидан ёзишади, чунки ўқитувчини текшириш энг осон иш. Текширувчи  ўқитувчининг камчилигини кўпайтириш учун тирноқ тагидан кир қидиради. Ўқитувчига иккита йўл бор: ёки қурби етганча курашади ёки таслим бўлиб, «5» баҳони қўяверади. Мана, сизга замонавий билим! 

Яқинда бир хунук воқеага гувоҳ бўлдим. Ўзи ўқитувчи бўлган ота-оналардан бири фар­зандининг баҳосини тўғирлатиш учун ўқитувчига пўписа қилибди. Фан ўқитувчиси фарзандининг топшириқларни қандай бажарганлигини  тушун­тиргандан кейин, она фарзандимнинг олган билими сенинг билиминг, деб ўқитувчига ўзича баҳо қўйибди. Бундай ота-оналар учраб  туради, келажакда ўқитувчиларни яна қандай синовлар кутади? 

Айтмоқчи  бўлганим, ўқитувчининг  обрўси ва нуфузи пасайиб кетди. Унинг гапиришга гапи, қўллашга чораси қолмади. Ўқитувчи баҳо қўя олмаса, танбеҳ бера олмаса, ўқитувчида нима қолди? 

Зиёда УМАРОВА. Сайрам тумани, Оқбой қишлоғи, 2017-11-22, 18:33 231
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.