26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Руҳшунос мутахассислар етишмайди

Жанубий Қозо­ғис­тон педагогика уни­вер­си­тетининг ташаббуси билан «Пси­хотерапия, тажриба ва маслаҳат руҳшуноси: бугунги ва замонавий ривожланиш тенденциялари» мавзуида Евроосиё илмий-ама­лий конференция ўт­ди. Унда россиялик ва мамлакатимиз руҳ­шунос мутахассислари, таълим соҳаси ходим­лари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор­ган­­­­­­ларининг вакиллари ҳамда талабалар иштирок этишди. 

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида иштирок  этган ЖҚПУ ректори Мурат Жарқинбеков анжуман ишига омад тилади. 

– Бу муҳим тадбир ЖҚПУ­нинг 25 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилди. Малакали педагог кадрларни тайёрлашда  олий ўқув юртимизнинг ўр­ни ўзгача. 3 кун давом эт­ган анжуман доирасида  таж­рибали руҳшунослар ма­ҳо­рат дарслари ўтказишди. Чунончи, оила, бола ва ота-она ўртасидаги муносабат, клиник руҳшунос мавзулари ўрганилиб, таҳлил қилинди, – деди ЖҚПУ ректори. 

Конференцияда, шунинг­дек, соҳанинг долзарб маса­лалари муҳокама қилинди.  Жумладан, Шимкент шаҳрида  214та бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш органларининг мах­сус бўлимлари фаолият юрит­моқда.  Шимкентдаги ҳар бир мактабда 2тадан руҳшунос иш олиб боради. Россияда ҳар 450 нафар болага бир руҳшунос тўғри келадиган бўл­­­­­­­­­­­­­­­­са, бизда 500-600 на­фар болага бир руҳшунос  масъул. Шимкент шаҳар таълим бўлими юритаётган мо­­­­­­ниторингга кўра, йил сайин руҳшунос мутахассислар сони  20-50 фоизга камаймоқда. 

Анжуманнинг дастлабки кунида пленар мажлис ўтка­зилган бўлса, иккинчи кунида давра суҳбати уюштирилди. Шундан сўнг “Психология ҳамда психотерапиянинг за­­­­­­­­­­­­­­­­монавий амалий кўрсат­малари” мавзуида руҳшунос тренинглари фестивали ўтказилди. 

Хориж ва мам­ла­кати­­­миз­­нинг ҳар бир ҳу­дудидан таш­риф буюрган психолог, пси­­­­­хотерапевт мута­хассислар маҳорат сабоқ­ларини уюш­тиришди. 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-11-23, 09:28 741
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.