26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“RIC ON EXPORT” дастури бизга нима беради?

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлиги ҳамда Новосибирск шаҳридаги “Фудсиб” савдо мажмуаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бундан асосий мақсад – минтақадаги қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш. 

Мазкур шартнома Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтган “Фудсиб” мева ва сабзавотларни кўтара ҳамда чакана савдо қилиш иншоотининг очилиш маросимида имзоланди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳо­ки­мининг топшириғига кўра, Жа­нубий Қозоғистон вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, “Ирис” кичик молия ташкилоти директори Данияр Аринғазин, Транспорт ва логистик жойлар бўйича бош директор Е. Бектаев, “Ордабасы құс” МЧБ раҳбари Б. Жумаханов иштирок  этишди. 

Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида  уюш­тирилган сафар самарали бўлиб, “Оңтүстік” минтақавий  сармоя маркази “RIC ON EX­PORT” дастурини амалга ошир­­­­­ди. Натижада, ҳозирги кунда  Жанубда ишлаб чиқарилган маҳ­сулотларни Новосибирск шаҳрига жўнатиш режаланмоқда. Шу мақсадда компанияда Россия Федерациясига маҳсулот экс­портлашни уюштиришда қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчиларга қўллов ва маж­муавий хизмат кўрсатиш учун махсус ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Шунингдек, “Оңтүстік”  “RIC ON EXPORT” қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида марказ то­монидан молиялаштирилган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари иштирокида “RIC ON  KORME” доимий кўргазма-ярмаркаси уюштирилмоқда. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-11-23, 09:35 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.