26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақтааралда асфальт-бетон заводи қурилади

Мақтаарал туманида грециялик сармоядор соатига 200 тонна асфальт-бетон ишлаб чиқарадиган завод қурмоқчи. Тумандаги индустриявий минтақада бунёд этиладиган заводнинг лойиҳавий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

армоядори Грециянинг “NIOVI S.A” компа­ниясига муассислик қилаётган “Soldatos” МЧБ бош директори А. Шинтаевни вилоят ҳокими Ж. Туймебаев қабул қилиб, келгусида амалга оширадиган ишларида омад тилади. 

Бугунги кунда давлат томонидан сармоядор­ларга қулай шароитлар яратилганини, ви­ло­я­тимиз иқтисодий жиҳатдан барқарор ри­вожланаётганини айтган минтақа раҳбари, жумладан шундай деди:

– Минтақамиз Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларини туташтирадиган йўллар чорраҳасида жойлашгани учун чега­равий савдо-сотиқ, экспорт ривожланмоқда. Вилоятимизда 11та индустриявий минтақа, енгил саноат йўналишида битта иқтисодий минтақа мавжуд. Сармоя жалб этиш ва инвесторлар­га “ягона дарча” қоидаси асосида хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган минтақавий ривожлантириш институтлари фаолият юритмоқда. Улар ишбилармонларга маслаҳатлар бериб, молиявий ва инфратузилма ишларида ёрдам беради, – деди вилоят ҳокими.

Компания раҳбари шу кунгача туманда ас­фальт заводини ишга тушириб, Қизилқум овул округида жойлашган йўлларга асфальт ет­казиб бераётганини айтди. У ишларнинг ик­кинчи босқичини келаси йилнинг ёз ойларида тугаллашни режалаштираётганини маълум қилди.

 “Soldatos” МЧБ сармоядорлари Мақтаарал­даги лойиҳадан ташқари Сариоғочда соатига 150 тонна, Туркистон шаҳрида эса соатига 200 тонна асфальт-бетон ишлаб чиқарадиган завод қуришни кўзлашмоқда.

Айтиш жоизки, туманда ташқи сармоядан ташқари, ички сармоя ҳисобидан қайта ишлаш заводи, гигиена буюмлари ва полиэтилен завод­ларининг лойиҳалари татбиқ этилади. 38 гектар ерда жойлашган индустриявий минтақада иш юритаётган “Береке” пахта заводидан ташқари, бу ерда келаси йили яна 4та лойиҳа амалга оширилади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-11-23, 09:40 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.