26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яша, "Жайдарман"!

 – “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови биз, талабалар учун ўзига хос имконият майдонига айланди, – дейди жамоа аъзоси  А. Қаипов. – 3 та шарт бўйича ўз истеъдодимизни намойиш этдик. Яъни, танишув шарти бўйича “Янги мавсум му­борак”, савол-жавоб шарти бўйича “Интернетда ёзилишича…”, мусиқий чи­қиш шарти юзасидан “Сўнгги янги­ликлар” мавзулари чинакам истеъдодларни кашф қилди, де­сак муболаға бўлмайди. Ҳар бир жамоанинг ҳазил-мутойибага бой чиқишлари мухлисларда катта қизиқиш уйғотди.

– Барча саҳна кўринишлари за­мирида ёшларни ватанпарварлик, инсонийлик, тинчлик ва дўстликка чорловчи ғоялар мужассамдир,– дейди “Ёшлар имконият маркази” ДКК вакили Қайрат Қипшақов.– Уларни теран нигоҳ билан кузатган ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат туйғулари жўш уриши табиий. Айни пайтда йигит-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, четдан кириб келаётган “оммавий маданият”нинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз ифодасини топган.

12та жамоа иштирок этган тан­ловда совринли ўринларни 7-сонли мактабнинг «Тефал», 2-сонли мак­табнинг «Шуақ», Ленгер тиббиёт коллежининг «Екі жарты бір бүтін» жамоалари эгаллашди.

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-11-23, 09:54 881
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.