26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш чемпионнинг мақсади катта

Жеткундодан Осиё федерацияси президенти, VIII ДАН ва қора белбоғ соҳиби Мурод Умаров ва унинг шогирдлари ҳақида газетамиз саҳифаларида кўплаб мақолалар ёзганмиз. Манкентлик Жаҳон ва Осиё чемпиони Ал Бухорий Ирисметов ҳақида бир неча мақола ёзганимиздан ҳам муштарийларимизнинг хабари бор. 

17-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтган “Амир Темур кубоги” халқаро мусобақасида М. Умаровнинг яна бир иқтидорли шогирди Асет Анарбаев 63 килограмм вазнда олтин медалга сазовор бўлибди.

Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида туғилган Асет 8 йил муқаддам  мамлакатимизга кўчиб келган. Шундан буён унга Мурод Умаров мураббийлик қилиб келмоқда.

– Жеткундо спорт турини машҳур шарқ яккакураш устаси Брюс Ли кашф этган. Жеткундо сўзининг асл маъноси – “Илгарилаган мушт йўли”. Бугунги кунда Алматида 18та, Қизилўрдада 7та, Шимкентда эса 4та мактаб фаолият юритмоқда. Асетнинг ёшлигида дзюдо билан шуғуллангани ҳозир жуда қўл келмоқда. У ўтган ойда Бишкекда ўтган мусобақада ҳам барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлганди, – деди М. Умаров.

Осиё федерацияси президенти Мурод ака ҳозирги кунгача шогирдларига жеткундо сирларини ўргатиб келмоқда. Эндиги мақсад – 2018 йилнинг март ойида Бангокда ўтадиган жаҳон чемпионатига Асет Анарбаевни муносиб тайёрлаш. 

– Жеткундо тури дунё бўйлаб тез суръатда ривожланмоқда. Биргина Американинг ўзида 20 миллион одам айнан шу спорт тури билан шуғулланади. Хитойда эса 30 миллион. Қозоғистондаги шогирдларимнинг сони 4 минг нафарга етди, – дейди М. Умаров.

Шогирдининг жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишига ишонаётган Мурод Умаров сахий, қўли очиқ ҳамюртларимизни ҳамкорликка, ёш спорт юлдузини қўллаб-қувватлашга чақиради.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2017-11-24, 18:55 923
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.