26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Ақбастау”да – спорт мажмуаси

Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, қолаверса, оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида Сайрам туманида янги спорт иншоотлари қурилмоқда. Яқинда Қорасув қишлоқ округининг Ақбастау овулида Сайрам туманида янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. 

Юнон-рим кураши бўйича спорт устаси, Қозоғистон чемпиони Масатбек Айбаров номидаги мазкур спорт саройининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Бақтияр Мамаев иштирок этиб, сўзга чиқди.

– Элбошимизнинг халқимизни оммавий спортга жалб қилиш хусусидаги кўрсатмасига мувофиқ бугун овул ёшларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун мана шундай мажмуа барпо этилди. Ўғил-қизларимизнинг соғлом ва бақувват бўлиб ўсишларида барча қулайликларга эга, замонавий спорт мажмуаларининг ўрни беқиёсдир. Ўйлайманки, келажакда ёшлар орасидан Ватанимизнинг мовий байроғини баланд ҳилпиратадиган моҳир спортчилар етишиб чиқади, – деди  Б. Мамаев.

 Янги мажмуада 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг очиқ биринчилиги ўтди. Турнир ғолиблари ва совриндорларга маҳаллий ҳокимлик ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совға-саломлари топширилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-11-24, 18:57 928
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.