26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаннатнинг ер юзидан топган жойини кўринг!

«Парижда бўлганман, лекин ҳанузгача Париж тушимга кирган эмас. Мисрда бўлганман, Миср тушимга кирган эмас. Хитой, Монголия, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, уммон ортидаги Техас, Чикаго, Нью-Йоркда ҳам бўлганман, қарангки, улар бирон марта ҳам тушимга кирмади.

Ёшлигимда Москвада беш йил ўқидим, бирон марта ҳам Москвани тушимда кўрмадим. Тушимга тез-тез Ақсу-Жабағлининг Мингбулоғи киради. Ҳиндистоннинг серҳашам ибодатхоналари, Мисрнинг юксак эҳромлари, Италиянинг чил устунлари, Американинг осмонўпар бинолари, Парижнинг хиёбонлари, Англиянинг томошабоғлари, Швейцариянинг тоғларини кўрдим. Уларни кўрганда юрагим жўшиб кетгани йўқ. Нега энди мана шу оддий Мингбулоқдаги уйни кўрганда юрагим жўшиб, бошим айланиб, кўзим тиниб кетди? Наҳотки шу Ақсу-Жабағли Венецияю, Қоҳираю, Калькутталардан чиройли бўлса?! Шаффоф булоқлардан тўйиб симираман. Ҳар қадамда ўзим билан, ўз болалигим билан учрашаман, ўша баҳор, ўша ёмғир, ўша гулларни кўраман. Парижнинг «Қирол саройи» деб аталган меҳмонхонасидаги душ менинг шалолам қаршисида бир елим ўйинчоқ.

Мен катта шаҳарларда пиёда кезишни яхши кўраман. Аммо бу сайр тез жонга тегади. Ақсу-Жабағлини, балки, мингинчи марта кезаяпман. Юрган сари юргим, кўрган сари кўргим келади. Мингбулоқни кўрмабсиз – дунёга келмабсиз, Унинг атрофи бир-бири билан елка тирашган қир-адирликлар билан ўралган. Табиати сўлим. Тоғдан эсиб турадиган шабада киши қалбига ором бағишлайди.

Гапнинг сирасини айтганда, бу ерга Оллоҳнинг назари тушган. Кекса одамларнинг нақл қилишларича, ўтроқ аҳоли ҳозиргача ўткир юқумли касалликларга чалинмаган. Улар сариқ касаллиги у ёқда турсин, ҳатто ошқозон-ичак касалликлари билан ҳам оғримаган, ҳатто бу ерда ҳеч ким шу пайтгача юқумли касалликлар билан оғриб, шифокорга мурожаат қилмаган. Аксинча, сариқ касаллигига чалинган ёхуд жигар циррози ҳаётига чанг солган кишилар бу ердан нажот излашади. Узоқ манзиллардан йўл юриб, ана шу қадимий, айни пайтда яшариб, яшнаб бораётган кўркам қишлоқ томон ошиқишади. Бу ердаги мўъжизага бой сув одамларга жўшқин ҳаёт бахш этади.

Шерхан МУРТАЗА, Қозоғистон халқ ёзувчиси, 2017-11-24, 19:07 866
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.