26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иммунитет танқислиги вируси ҳақида нима биласиз?

Одамнинг иммуно­тан­қис­­лиги вируси (ОИВ) – су­рункали юқумли иммунитет танқислиги касаллигининг қўзғатувчиси ҳисобланади.

Ҳозирги кунга қадар дунё бўйича 34,2 миллион киши ОИВ инфекцияси юқиши сабабли рўйхатга олинган. Бу касалликка ҳар йили 2,5 миллион одам чалиниб, 1,7 миллиони вафот этмоқда. Дунё бўйича ҳар куни 7 минг нафар киши ОИВ инфек­циясини юқтиради.

Орттирилган иммунитет тан­қис­лиги синдроми (ОИТС) – одамнинг иммун тизими шикаст­ланиши натижасида келиб чиқадиган касаллик, ОИВ ин­фек­циясининг сўнгги босқичи.

Касалликнинг манбаи уни юқтириб олган одамдир. Вирус одам организмида бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади.

ОИВ инфекциясининг кечиши бир неча даврдан иборат. Бу инфекциянинг яширин даври бир неча ойдан 5-10 йил ва ундан ортиқ давом этиши мум­кин. Бу даврда вирусни юқ­тириб олган шахслар кўри­нишидан соғлом бўлиб, уларда касалликнинг ҳеч қандай бел­гилари кузатилмайди. Ай­нан шу давр анча хавфли ҳисобланиб, ОИВни юқтириб олган шахс­лар ўзлари билмаган ҳолда касалликни бошқаларга юқти­риши мумкин. 

ОИВ инфекцияси уч хил: па­рен­­­терал, жинсий ва верти­кал йўл билан юқади. 

ОИВ жароҳатланмаган тери ва шиллиқ қаватлар орқали юқмайди. Бемор билан битта идишдан овқат ейиш, у билан гаплашиш, қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш, умумий чўмилиш ҳавзалари, ҳожатхонадан фой­даланиш хавфли эмас. Ка­салликнинг қон сўрувчи ҳа­шаротлар (чивин, бит, кана ва бошқалар) орқали юқиши исботланмаган.

Касалликнинг авж олиш даврида бемор гепатит, сил, нафас йўллари ва меъда-ичак тизимини зарарловчи турли касалликларга берилувчан бўлиб қолади. Бу даврда бе­морга юққан қўшимча ка­салликларнинг белгилари на­моён бўлади. Бўғимларда оғ­риқ, бемор терисида ҳар хил тошмалар пайдо бўлиши, йў­тал, узоқ муддат давомида ич кетиши каби белгилар куза­тилиши мумкин. Юқорида таърифланган белгиларнинг қайси касалликка тегишли экани фақат шифокор томонидан аниқланиши муҳим. 

Луиза НУРИДДИНОВА, Шимкент шаҳар 12-сонли шифохонасининг “Исфижоб” бўлими шифокори, 2017-11-24, 20:02 243
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.