26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Б. Жамалов:

Туркистон шаҳар ҳоким­лиги­нинг улкан мажлислар зали тадбиркорлар, давлат хизмати ходимлари билан гавжум. Шаҳар ҳокими Алип­бек Ўсербаев ви­лоят ҳо­кими ўринбосари Баур­жан Жамаловни кўпчиликка таниш­тириб, учрашув “Нати­жа­­­­ли иш билан таъминлаш ва ом­­­­­­­­­мавий тадбиркорликни ри­­вожлантиришнинг 2017-2021 йил­ларга мўлжалланган дастури”га бағишланганини таъкидлади. Тадбирда «Ырыс» кре­дит таш­килоти, шу­­нингдек, Fortebank, Евроосиё банки, Халқ банки, АТФ банки, “Сбер­­­­­­­­­­банк” ҳамда “Нурбанк” раҳ­­­­­­­­­­­­­­барлари ҳамда «Даму» жам­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғармаси маъмурияти вакил­лари иштирок этишди. 

Вилоят тадбиркорлик, ин­­­дус­триал тараққиёт ва ту­­­­­ризм бош­қармаси раҳ­­ба­­­­­­­­­­­­­­ри­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг ўрин­­­босари Бағ­лан Жумаш­­­бековнинг мусо­ҳа­­басида вилоя­тимизда 215 000 тадбиркор рўй­­­­­­­­­­­хатга олиниб, улардан 177 000 нафари фаол ишлаётгани, дав­­лат томо­­нидан яна бир қулайлик – тадбиркорларга 6 фоизли йиллик устама тўлаш шарти билан 18 мил­лион тенгега қадар насия берилишини маълум қилди. 

Ҳокими ўринбосари Бауржан Салдарули ўз нутқида тад­биркорликни ривожлантириш учун минтақамизга пойтахтдан 2,6 миллиард тенге  маблағ ажратилганини, бу молиявий кўмак олтита банкнинг ҳисоб-рақамига ўт­казилгани, «Даму» жамғармаси тадбиркорларга кафиллик беришини, янги йилга қолдирмай, бу маб­лағ тадбиркорлик билан шуғулланиш режаси бор фуқа­роларга берилиши лозимлигини айтди. Агар пул турли сабабларга кўра ўзлаштирилмай қолса, банклар шу маблағнинг 25 фоизи миқдорида давлатга жарима тўлашини таъкидлаб ўтди. 

Банк раҳбарлари кетма-кет минбарга кўтарилиб, ўз имкониятларини, яратилган қулайликларни айтиб беришди. Саволлар, эътирозларни диққат билан тинг­лаб, таҳлил қилган Б. Жамалов ушбу йиғилишда тур­кистонликларга тавсия этилаётган маблағ бунга қадар бўлган насияларга алоқаси йўқлиги, давлат маблағи бир ой ичида тадбиркорлар қўлига етиб бориши лозимлигини, таъкидлади. Шундай йиғилиш Кентов шаҳрида ҳам ўтишини маълум қилди. Шунингдек, 6 фоизли насиянинг берилиш тартиби ва қоидалари аҳолига кенг тарғиб қилиниши лозимлигини вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳам такрорлади. Тадбир ниҳоясида доимий муштарийимиз, «Нур Сармат» ширкати бош ҳисобчиси Дилмурод Шарипов «Ырыс» кичик кредит ташкилоти мутасадди раҳбари Данияр Аринғазинга кўп йиллик холис хизмати учун миннатдорчилик изҳор этди. 

Янги, 2018 йил арафасида давлатимиз ўз фуқароларига ажойиб қулайлик яратиб, тадбиркорлик билан кенг кўламда шуғулланишга йўл очиб берди. Галдаги вазифа – шу молиявий кўмакдан тўғри фойдаланиб, янги иш ўринларини яратиш, мамла­ка­­­­­­тимизнинг ривожланган 30 давлат қаторига қўшилишига ҳисса қўшишдан иборат. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-11-24, 20:04 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.