26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Лоланинг ватани Қозоғистон»

Жорий йилда Тулкибош туманидаги «Қирмизи адир» тепалигида ўтган «Парклар намойиши-2017» табиатни асраш вилоят фестивали шундай номланди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад – ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, Она табиатни асраб-авайлашда фаоллигини ошириш, экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, ёшларнинг табиатни асраш борасидаги интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат. Тадбирда «Нұр Отан» партияси вакиллари, Тулкибош туман маслаҳати депутатлари, ЖҚВ ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси инспекцияси мутахассислари, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, ёш туристлар станциялари тарбияланувчи ва устозлари, «Сайрам-Ўгам» ДМП ходимлари иштирок этдилар.

Фестивалда сўзга чиққанлар ёшларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбирда, шунингдек, ўқувчи ёшларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

, 2017-05-04, 10:49 296
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.