26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
10 ойда – 500дан зиёд квартира

Жанубий Қозоғистон вилоятида 2017 йилнинг 10 ойи натижалари бўйича фойдаланишга топширилган уйларнинг умумий майдони 526 минг квадрат метр (5246 квартира)ни ташкил этади. Шимкент шаҳрида жорий йилда “Нурли ер” дастури доирасида вилоятда қурилиши режаланган 231та иншоотнинг 115таси келгуси ойда топширилади. Қолган 54та иншоот йил охиригача ўтказилади. Умуман олганда, Шимкент шаҳрида бу йил 201та кўп қаватли уй қурилиши олиб борилмоқда.

– Айтиш жоизки, Шимкентда 46та уй қурилмоқда, уларнинг смета қиймати 22,5 млрд. тенге. Чунончи, маъмурий-тадбиркорлик марказида 32та (ижарага 16та, кредитга 16та) уйнинг қурилиши олиб борилмоқда. “Шимкент сити” мавзесида қўшимча 14та уй қурилмоқда, – деди шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Абилсейит Рабаев.

Шунингдек, “Уй-жой қурилиш жамғарма банки” ҲЖ вилоят филиали директорининг ўринбосари Ақилбек Қўспановнинг таъкидлашича, мазкур банк тизими бўйича жорий йил минтақада 982 та квартира фойдаланишга топширилади. 2018 йили “Нурли ер” дастури доирасида вилоят маркази – Шимкент шаҳрида 2500га яқин квартира қурилиши режалаштирилган.

– 3-синфли бошпананинг квадрат метри 140 000 тенге. Бугунги кунда вилоят бўйича 57 мингдан зиёд омонатчиларимиз бор. Уларнинг жамғармаси 27 млрд. тенгедан ошади. Уй олиш тартибига тўхталсак, танловдан ўтганлар уй умумий қийматининг 30 фоизини тўплаши керак. Қолган 70 фоизини банк 5 фоизли устамасини қўшиб, 6-15 йилга насияга беради, – деди директор ўринбосари.

М. УСМОНОВА, 2017-11-24, 20:06 937
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.