26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ифтихор

Тақдирнинг кутилмаган, ҳузурбахш инъомига сазовор бўлган, Миллат Етакчиси, Тўнғич Президент Нурсултан Абишули Назарбаев билан учрашиш, мулоқот қилиш бахти насиб қилганлардан бириман. Бу – бир умрга муҳрланган, ҳаётимда унутилмас хотирага айланган тарихий лаҳзалардир.  

 

2003 йили 22 октябрда кўҳна ва муқаддас Сайрам заминида вилоят ўзбек драма театри очилиб, унда Элбоши шахсан иштирок этди. Шу фурсатда қалбимни зўр ҳаяжон, бирмунча ҳадик ва саросима, жуда катта масъулият ҳисси эгаллаганди.

Ҳа, уч минг йиллик тарихга эга Сайрамга қанча-қанча алломалару буюк зотлар ташриф буюрмаган, дейсиз? Аммо бирорта давлат раҳбарининг бу қадимий ва муборак диёрга ташриф буюргани ҳақида эшитмагандим...

Элбошининг келиши маълум бўлгач, одатда­гидек, катта тайёргарлик кўрилди. Қишлоқ кўчалари тартибга келтирилди, чор-атроф тозаланди, дов-дарахтлар оқланди, дарвоза-ю эшик, симёғочлар бўялди. Расмий ҳужжатларда белгиланганидек, Элбошининг келиши куннинг иккинчи ярмига, 16.00дан 17.00гача деб чамаланди. Аммо Сайрам қишлоғининг маркази эрталабданоқ Давлатимиз раҳбарини узоқдан бўлса-да кўриш илинжида юрган одамлар билан лиқ тўлди. Сайрам Сайрам бўлиб марказий чорраҳада бу қадар кўп халойиқни кўрмагани аниқ! 

Соат 16.00дан ўтганда йўл полицияси хизмати ходимларининг қўриқчи автомашинаси театр олдига келди. Мана, иккинчи шундай автомобиль...учинчиси ўтди... Ниҳоят, Элбоши минган авто­машина кўринди. Мартабали меҳмонни театр биноси олдида вилоят Интизом кенгаши раиси Р. Холмуродов, вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Бектаев, Сайрам тумани ҳокими Қ. Айтахановлар билан бирга кутиб олдик. Мактаб ўқувчилари  унга гулдасталар тақдим этгач, Элбоши ичкарига йўл олди.

Орқа ўриндиқлардан бирини мўлжаллаб ўта­ёт­­­­­ганимда вилоят ҳокими Б. Жилқишиев Элбоши­нинг ёнига ўтиришни имо билан тушун­тирди. Чап томондаги бўш ўриндиққа жойлашдим. Элбоши: “Ишлар яхшими?” деб сўради. Ишлар яхшилигини, давлат томонидан бинони таъмирлаш учун 32 миллион тенге маблағ ажратилгани, театрда кадрлар етарли экани, расмий маросим ўтгач, эртадан доимий спектакллар кўрсатишимизни айтдим ва унга театр ҳақида махсус тайёр­­ланган буклетни бердим. Пайқаганим, Элбоши уни синчковлик билан кўздан кечирди.

Бошловчилар саҳнага вилоят ўзбек маданият марказининг фахрий раиси М. Исоқовни чақиришди. Сўнгра махсус тайёрланган концерт дастури на­мойиш этилди. Концерт тугагач, Элбоши зал­­­­­даги томошабинлар – турли маданият мар­­казлари ва­киллари, меҳнат фахрийлари, қишлоқ меҳнаткашлари билан саломлашиб, марказдаги чорраҳада қозоқ ва ўзбек дўстлиги тўғрисида оташин нутқ сўзлади ҳамда юритилаётган сиё­­сатни қўллаётгани учун сайрамликларга миннат­дорчилик билдирди. 

Кейинчалик турли давраларда такроран ай­тилган қанотли сўзларни илк бор шу учрашув иштирокчилари эшитишган: “Бизнинг кўп миллат­лилигимиз кам­чилигимиз эмас, аксинча, бойлигимиз. Кўп миллат – турфа маданият дегани. Кўп маданиятни билган одам маънавий бойдир”. Сўнгра Президент ва унинг ёнидаги олий мартабали меҳмонлар “Мартўбе” мажмуасига йўл олишди... 

Ҳар сафар шу кунларни ёдга олсам, муқаддас юрт, баракали заминнинг фарзанди эканимдан, юздан ортиқ этносларнинг аҳил ва тотув умр кечиришига шароит яратган доно ва оқил Эл­бошимиз борлигидан ғурурланиб кетаман. 

Элбошининг ташрифидан сўнг Сайрамда туғилган чақалоқларга Нурсултон деб исм қўйиш урфга айлан­ди. Улар эндиликда эр етиб, Ватан тараққиёти учун хизмат қилиш ниятида билим олишяпти. Мангу Элимизнинг Элбошисидек доно ва оқил, билимли ва олиҳиммат, мурувватли ва сахий, довюрак ва жасур ўғлонлари бор бўлсин!

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ, 2017-11-24, 20:13 725
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.