26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бизнинг қўзиқорин ҳам хорижникидан қолишмайди

Кеча Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Сайрам туманида бўлиб, даставвал  қўзиқорин етиштирадиган “АгроГреен” МЧБнинг фаолияти билан танишди.

Йилига 200 тонна қўзиқорин етиштиришга қодир корхона худди иссиқхона тарзида жиҳозланган. Бу ердаги ускуналар Польша ва Голландиядан сотиб олинган. Жорий йилда ишга туширилган корхонада 11 киши доимий иш билан таъминланибди.

Вилоятдаги қўзиқорин етиштирувчи  илк йирик  ферма фаолияти билан танишган минтақа раҳбари тадбиркорнинг ишидан мамнун бўлди. 

– Бугунги кунгача маҳсулотнинг бу тури хориждан (асосан Польшадан) Қозоғистонга йил сайин 280 тонна ҳажмида импортланаётган эди. “Agro Creens” МЧБ тўлиқ қувват билан ишга тушгач, мамлакатимиз ички бозорини бемалол таъминлаб, ортилган маҳсулотини чет элларга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади. Бугунги кунда лойиҳани тўла қувватга эриштириш учун  “Оңтүстік” МСМ орқали 30 млн. тенге насия маблағи бўлинмоқда, – деди ҳоким. 

Ж. Туймебаев бунга қўшимча равишда мазкур лойиҳа мамлакатдаги энг нодир ва рақобатбардош товар ишлаб чиқаришини ҳамда ўзгача технология билан ишлашини алоҳида таъкидлади. 

Биродарлик айни пайтда етиштирган маҳсулотини Қарағанди, Алмати, Шимкент шаҳарларига жўнатмоқда. Корхона раҳбари Феруза Каримованинг айтишича, лойиҳага ҳаммаси бўлиб, 572 млн. 500  тенге сарфланибди. 

 

Қўзиқориннинг А15 навини етишти­радиган ферма уруғни Голландиядан олиб келади. Фермада майдони 280 квадрат метрни эгаллайдиган 12та камера бор. Бу ерга экилган қўзиқорин 3 ойда етилади. Яъни хўжалик бир йилда тўрт марта ҳосил олади. 

Шундан сўнг вилоят ҳокими Оқсув­кентда жойлашган Журъат Эгамбеков бошчилигидаги  “Бирлик-4” МЧБда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Умумий майдони 5 гектардан иборат лойиҳанинг ялпи қиймати 2016, 7 млн. тенге. Шундан 350 млн. тенгесини тадбиркор “Бизнеснинг йўл харитаси-2020” дастури доирасида олган. Корхонани 2018 йилнинг июль ойида ишга тушириш мўлжалланмоқда. Лойиҳада бир йилда 1,2 млн. банка сабзавот консервасини ишлаб чиқариш ва 40 минг тонна сабза­вотни сақлаш кўзда тутилган. У тўлиқ ишга тушганда 200 киши доимий иш билан таъминланади. Ҳозир бу ерда консерва цехининг қурилиши тугалланиб, ускуналарга буюртма бериб қўйилган. Шунингдек, сабзавот сақлайдиган 8та омбор қурилиши режаланмоқда. Бугунги кунда сиғими 5 минг тонналик битта омбор  ишлаб турибди. Бошқа омборларда қурилиш ишлари қизғин. Уларнинг ҳаммасига 40 минг тонна маҳсулот кетади. 

Ишларнинг боришидан мамнун бўлган минтақа раҳбари аграр минтақа учун бундай омборлар жуда зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Сафар чоғида, шунингдек, умумий қиймати 120 млн. тенгени ташкил этадиган  Мухтор Ўразалиев номидаги “Улан” спорт мажмуаси, Манкент қишлоқ округидаги хусусий тадбиркор Улуғбек Ирисалиевга қарашли чорва фермаси ҳамда “Өрлеу” лойиҳасига мувофиқ ўқув курсини битирган ва кичик насия олган оқсувкентлик Нуржан Балабековнинг тикувчилик цехи ҳам вилоят ҳокимида илиқ таассурот қолдирди. 

Сайрам туманида амалга оширилаётган ижобий ишлар билан яқиндан таниш­ган минтақа раҳбари Оқсувкент қишло­ғи марказидаги истироҳат боғида уюшти­рилган “Олтин куз-2017” тадбирида иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган Ж. Туймебаев йиғилганларни Ҳосил байрами билан муборакбод этаркан, пировардида шундай деди: “Сиз, сайрамлик миришкорлар ўзингизнинг фидокорона ва ҳалол меҳна­тингиз туфайли вилоятимиз иқтисодий- ижтимоий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаяпсизлар. Жорий йилнинг ўн ойи ичида туманда 52 млрд. 656 млн. 700 минг тенгелик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилди. Ҳукуматимиз томонидан зиммамизга юклатилган “Сибаға”, “Қу­лан”, ”Алтин асиқ” каби чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ўз вақтида бажарилмоқда. Энг муҳими, халқлар орасида тотувлик, ҳамжиҳатлик мавжуд. Бу бизнинг улкан бойлигимиз. Ўйлайманки, келгусида ҳам сизлар мамла­катимиз тараққиёти йўлида меҳнатингизни аямайсиз”. 

Шуни таъкидлаш жоизки, вилоят ҳокими сўзининг ниҳоясида барча сайрам­ликларни соф ўзбек тилида яна бир карра байрам билан муборакбод этди.

 

И. КАРИМОВ, С. ШАРИФБОЕВА, 2017-11-24, 20:21
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.