26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўзбекистонга ҳар куни уча оласиз

Қозоғистон Республикаси фуқаро авиацияси қўмитаси ва Ўзбекистоннинг авиация маъмурияти, шунингдек, икки мамлакатнинг авиакомпаниялари олиб борган музокараларга кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари орасида авиақатновлар сони кўпаяди.

“Air Astana” авиакомпанияси 2017 йилнинг 2 декабридан ҳафтасига олти марта амалга оширилаётган Алмати – Тошкент қатновини еттитага етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, 3 декабрдан Астана – Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта амалга оширилаётган қатнов, тўрттага етказилди, яъни, эндиликда шанба куни ҳам йўловчиларга ана шу йўналиш бўйича хизмат кўрсатилади. 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” эндиликда Тошкент – Алмати қатновини душанба куни ҳам, яъни ҳар куни амалга оширади. Шунингдек, Тошкент – Астана қатнови 2018 йилнинг 4 мартидан якшанба куни ҳам амалга оширилади.

Натижада, икки давлат орасидаги ҳафталик қатнов 22тага етади. Алматидан Тошкентга бир кунда иккита самолёт учса, Астанадан Тошкентга ҳар куни бир марта парвоз қилинади.

Келажакда Самарқанд, Бухоро ва Урганчга ҳам авиақатновлар йўлга қўйилади.   

“Казахстанская правда” маълумотлари асосида тайёрланди., 2017-11-24, 20:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.