26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дори-дармон нархи асоссиз ўсмаслиги керак!

Элбоши Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртановни қабул қилди. Учрашувда “Саломатлик” давлат дастурининг бажарилиши ҳамда вазирлик олдига қўйилган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳисобот берилди. 

Қозоғистон Республикаси Президенти касалликларнинг олдини олиш зарурлиги ва соғлом миллатни шакллантиришда фуқароларнинг ўрнини таъкидлаб ўтди. 

– Фуқаролар ўз саломатлигини мустаҳкамлашга жалб этилиши лозим. Тиббиёт хизмати атиги 10-15 фоизни таъминлай олади, қолгани одамнинг ўзига боғлиқ, – деди Нурсултан Назарбаев. 

Давлат раҳбари аҳолининг ўртача умр ёшини 80 гача кўтариш зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Бунинг учун соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш лозим. 

– Барча кўрсаткичларга кўра вазият барқарор, юртдошларимизнинг умр ёши узайиб бормоқда. Оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари пасаймоқда, – деди Елжан Биртанов.

Шунингдек, вазир рақамли технологияларни жорий этиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ҳисобот берди. 

Учрашув давомида Элбоши ушбу соҳада дори-дармон нархини созлаб туриш ва коррупцияга қарши кураш натижаларини тилга олди. 

– Нархларни текшириш тўғрисидаги топшириғимдан сўнг Фармация қўмитаси бошлиғи, «СК-Фармация» компанияси раҳбари, бешта вилоят раҳбари ҳибсга олинди. Шартномаларни бажаришдаги қинғирликлар туфайли дори-дармонлар нархи асоссиз кўтарилиб кетмоқда, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Е. Биртановнинг мазкур соҳадаги ишлар учун шахсан масъуллигини эслатди ва қатор аниқ топшириқлар берди. 

akorda.kz сайти материаллари асосида тайёрланди, 2017-11-24, 20:30 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.