26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мавлуд куни нишонланди

Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) туғилган ой – Мавлуд байрами муносабати билан “Уммат соғинчи!” маънавий кечаси ўтди. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Жанубий Қо­зоғистон вилоят бўлими уюштирган тадбирда шаҳар ва туман масжидлари имомлари, олий ва ўрта таълим юртлари талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Инсоният тарихидаги энг улуғ ва суюк­ли пайғамбаримиз ҳазрати Му­ҳам­­­мад (с.а.в) дунёга келган Мавлуд куни тўғрисида Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда аниқ изоҳлар берган.

У Қурайшийлар тоифасига мансуб Бани Ҳошим авлодидан. Аллоҳ Таолонинг нури ёғилиб турадиган Макка шаҳрида туғилган. 

“Мавлуд” арабча сўз бўлиб, “туғилган кун” деган маънони беради. 

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят бош имоми Ахметжан  Керим­беков барчани муборак ой билан қут­лаб, келгуси йиллари байрамни ни­шонловчилар сони ортишига умид билдирди.

Маънавий кечани ўтказишдан мақсад – Муҳаммад (с.а.в.)нинг феъл-атворини тарғиб қилиш, унга саловатлар айтиш, ёшларни ватанпарвар, меҳрибон қилиб ўстириш, ота-онани қадрлаш  сингари қадриятларни уларнинг онггига сингди­ришдан иборат.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-30, 18:55 171
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.