26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лотин ҳарфлари бизга бегона эмас

Шимкент шаҳридаги Фурқат номли 37-сонли умумий ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчилари Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида лотин алифбосининг  афзалликларига бағишланган давра суҳбати уюштиришди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўринбосари, оқсоқоллар кенгашининг раиси, кўп йиллар давомида “Өрлеу” ўқитувчилар малакасини ошириш институтида фаолият юритган тажрибали педагог  Бегмат Турдиқулов, ҳамжамият раисининг таълим-тарбия, гендер тенглиги, урф-одатлар ва анъаналар, оналар кенгаши ишлари бўйича ўринбосари, Ал Форобий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси  раиси, устоз Нурхон Дўсметова,  мактаб директори  Гаухар Байбўсинова ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.

Давра суҳбатини 8-“Б” ва “В”синф ўқувчилари Гўзал Ҳожимуродова ҳамда  Озода Ходиматовалар олиб боришди.

–Элбошимиз дастурий мақоласида  таъкидланган қуйидаги жумлалар бизни беихтиёр ўйлашга мажбур қилади, – деди Г. Ҳожимуродова.

Мана, тинглаб кўринг-а.

“Мақсадга эришиш учун тафак­ку­римиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши керак. Бу сиёсий ва иқтисодий янгиланишларни тўлдирибгина қўймай, уларнинг ўзагига айланади. 

Давра суҳбати давомида ўқувчилар қизғин мунозарага киришиб кетдилар, ўзла­рини тўлқинлантираётган савол­ларга тўлақонли  жавоблар олдилар. 

Тадбир сўнгида ўзбек тили ва ада­биёти бирлашмаси раҳбари Зебо Ра­шидова тадбирни уюштирган ўзбек тили ва адаби­ёти ўқитувчилари Та­ваккал Турсунов, ҳамда Инобат Ума­ровага миннатдорчилик  билдирди.

Мактаб директори Гаухар Байбў­синова эса давра суҳбати ишти­рокчилари ва меҳмонларга самимий ташаккурини  изҳор қилди.  

Суратда: давра суҳбати иштирок­чилари.  

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-11-30, 18:58 726
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.