26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янгиланган таълим мазмуни янгича муносабатни талаб этади

Жаҳон стандартлари талабларига жавоб бера оладиган, билимли ва маънавий жиҳатдан баркамол мутахассис кадрларни тарбиялаб, вояга етказиш, уларнинг ўз ис­­­­теъдодини юзага чиқариши учун зарур шарт-шаро­итларни яратиш, кадрлар тайёрлаш тизимини изчил такомиллаштириш ва мутахассисларнинг малакавий салоҳиятини доимий равишда мукаммаллаштириб бориш каби вазифалар ҳамиша долзарб бўлиб келган.  

 Шимкент шаҳридаги Ю. Сарёмий номли 107-сонли мактаб-лицейда “Мазмуни янги­ланган таълим доирасида ўзбек ҳам­да тожик тилларини ўқитиш услублари” мав­зусида ўтган вилоят миқёсидаги илмий-амалий семинарда давримизнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мазмуни янгиланган таълимда фанларни янгича ўқитиш бўйича ўқитувчиларнинг ижодий маҳоратини орттириш ҳамда ўза­ро тажриба алмашишга имкон яратиш мақсадида ўтказилган мазкур илмий-амалий анжуман Жанубий Қозоғистон ви­лоят таълим бошқармаси услубият  каби­нети ҳамда вилоят ўзбек этномаданият жамоат бирлашмаси  ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Жорий ўқув йили давомида Ўзбек ҳамда тожик тиллари мавқеини, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш мақсадида вилоят услубият кабинети томонидан таш­кил этилган ўнлаб минтақавий, вилоят, халқаро миқёсдаги семинарлар қатори ўтган навбатдаги тадбир нафақат ўқитувчилар, балки умумтаълим мактаблари раҳбарияти зиммасига ҳам улкан масъулият юклади.

250дан зиёд иштирокчиларни қамраб олган семинарда Шимкент, Туркистон, Кентов шаҳарлари, Сайрам, Қазиғурт, Тў­лебий, Сўзоқ, Мақтаарал, Сариоғоч, Тул­кибош туманларидан мактаб дирек­торлари, директор ўринбосарлари ҳамда ўзбек, тожик тили, бошланғич синф ўқи­тувчилари ташриф буюриб, янгиланган таълим тизимида замонавий ҳамда ком­муникатив усулларга бағишланган маҳорат дарсларида иштирок этдилар.

Икки бўлимдан иборат тадбирнинг би­ринчи бўлимида ЖҚВ таълим бошқармаси услубият кабинети директорининг ўрин­босари Р. Есимханова ҳамда ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўрин­­бо­­сари Н. Дўсметова, вилоят ўз­бек этно­маданият бирлашмаси раиси ўрин­босари Б. Нуралиев ҳамда “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири А. Сотволдиев мавзу ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашиб, семинар ишига муваффақият тилаган бўлсалар, М. Ауезов номли ЖҚДУ профес­сори, педагогика фанлари доктори Н. Алметов “Уч тилли таълимда ўзбек ти­ли ва адабиётини ўқитишдаги янги им­­кониятлар”, шунингдек, ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти оқсоқоллар кенга­шининг раиси Б. Турдиқулов  “Ўзбек тили ва адабиётини ўқитишга янгича ёндашув”, “Өрлеу” малака ошириш миллий маркази ҲЖ филиали Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш институтининг тренери  М. Мусаева “Янгиланган таълим мазмуни доирасида бошланғич синф ўқитувчиларининг ижо­дий маҳоратини орттириш йўллари” маъру­залари билан қатнашиб, семинарнинг мазмунли, самарали ўтишига ўз ҳисса­ларини қўшдилар.

Иккинчи бўлимда Сайрам туманидаги “Оққалъа” мактабининг ўзбек тили ва ада­биёти фани ўқитувчиси Санобар Неъматхўжаева “Муҳаммад Юсуф. “Меҳр қо­лур” шеъри”; Шимкент шаҳридаги Ойбек номли 14-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Раъно Зо­йт­­­­­­­­­­хонованинг “Ясси фигуралар” очиқ дарс­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лари; Сайрам туманидаги 4-сонли мак­­­­­­­­­­таб-гимназия ўқитувчиси Нафосат Ак­­ромованинг “Самарали режалаштириш – муваффақиятли дарс кафолати” мавзуидаги маҳорат дарси; Қорабулоқ қишлоғидаги  Ҳамза номли 3-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Дилбар Нишонбоеванинг “Севимли таомларим”; Туркистон шаҳридаги  “Чўрноқ” мактабининг ўзбек тили ва ада­биёти фани ўқитувчиси Қундузой Макка­шеванинг “Чўлпоннинг “Гўзал” шеъри”; Шимкент шаҳридаги 53-сонли мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Карима Абдужабборованинг “Соғлигинг – саодатинг”; Шимкент шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Фаррух Абда­лиевнинг “Девиантли ҳатти-ҳаракатли ўқувчилар билан ишлаш усуллари” мав­зуидаги очиқ ва тажриба дарслари семинар иштирокчилари – устозлар учун улкан маҳорат мактаби бўлди. 

Шаҳло Норалиева, Жанубий Қозоғистон вилоят таълим бошқармаси услубият кабинетининг ўзбек, тожик тили ва адабиёти фани методисти., 2017-11-30, 19:00 270
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.