26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қозоғистон халқи Ассамблеяси – Элбоши қурган ягона институт”

Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида 1 декабрь – Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти куни муносабати билан ЖҚВ ҚХА қошидаги илмий-таҳлилий гуруҳ ташкилотчилигида “Қозоғистон халқи Ассамблеяси – Элбоши қурган ягона институт” мавзуида давра суҳбати ўтди.

Тадбир “Элин суйган Элбоши” китобининг намойиши билан бошланди. Сўнг “Қозоғистон халқи Ассамблеяси – Элбоши қурган ягона институт” видеофильми намойиш этилди.

Вилоят Қо­­­­зоғистон халқи Ассам­блеяси раи­сининг ўринбосари Му­рат­­­­­­­­­али Қалмуратов давра суҳбатини очиб, жумладан, шундай деди:

– Бугун биз ўзгача байрам – Тўн­­­ғич Президент куни муносабати би­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лан уюштирилаётган давра суҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­батида қатнашмоқдамиз. 1991 йил 1 декабрь куни Қозоғис­­­­­­­­­­­­­тон­­­да илк бор умуммиллий сай­­­­­­лов асосида Нурсултан Абиш­­­­­­­­ули Назарбаев Қозоғистон Рес­пуб­­­­­­­ликасининг Президенти бў­либ сайланди. Тўқсонинчи йил­лардаги қийинчиликлар қатор мам­лакатларда ички низолар ур­­чи­­­­­­­­­­­­шига, баъзи республикаларда ҳатто фуқаролар урушига сабаб бўлди. Қозоғистон эса Нур­султан На­­­­­­­­­­зарбаевнинг куч-ғайрати ва сиё­­­­сати натижасида, энг аввало, эл бирлигини, иккинчидан, ҳудуд яхлитлигини сақлаб қолди. Бугун эса, биз дўстлиги, бирлиги ярашган, иқтисодиёти бақувват мамлакатга айландик. 

Шундан сўнг, М. Ауезов номи­даги ЖҚДУ “Қозоғистон халқи Ас­­­самблеяси” кафедраси мудири, ҳуқуқшунослик фанлари номзоди, доцент Асхат Есеналиев, илмий-таҳлилий кенгаш аъзоси, М. Ауезов номидаги ЖҚДУнинг “Умумий пе­­­­­­­­­­­­­­­дагогика ва мусиқий таълим” ка­­­федраси профессори, педагогика фанлари доктори Неъматжон Ал­метов, Жанубий Қозоғистон дав­­­лат педагогика университети про­фессори, тарих фанлари ном­зоди Са­­­­­­­­­­­­­­­­ғинғали Абубакиров, вилоят ко­рейс этномаданият бирлашмаси ра­­­­исаси Роза Пак­лар мустақил Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зо­­­­­­­­­­­ғистоннинг гуллаб-яшнашида Эл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бошининг улкан ҳиссаси ҳақида маъру­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­за қилдилар.

Давра суҳбати сўнггида айтилган фикрлар муҳокама этилиб, Тўнғич Президент кунининг аҳамиятига яна урғу берилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-30, 19:04 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.