26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстимга

Юрардик ажралмай бирга боғ кезиб,

Ҳаёт қувончларин бирга бўлишиб.

Энг яқин дўстидан олисга кетиб,

Ким бор, бу дунёда, қийналган мендай?

 

 Агар у мендан ажралса бир оз,

Ҳаётнинг шодлиги кетгандай гўё.

Оламнинг қувончи менда бўлса ҳам,

Менинг ҳаёлим - фақат дўстимда.

 

Унинг кўзида кўрардим поклик,

Ҳамда чин дўстлик бирла иймонлик.

Ундан ортиқ дўст топмаслигимни,

Ҳар сония айтиб бирга кулардик.

 

Ажралишимиз билмасдан ҳечам,

Ҳаётдан шодланиб юрардик беғам.

Ўйин-кулгу билан ўтарди ёшлик,

Соғинчдан ёнишим билмасдим ҳечам.

 

Пешонада борини кўрарканмиз биз,

Тақдирнинг синовларин енгиб ўтамиз.

Ҳеч бўлмаса бир бора учрашишимиз,

Ёзгандир пешонага Яратганимиз.

 

Ўзим етмасам ҳам шеърим етсин деб,

Қоғозга туширдим ушбу дардимни.

Умидсиз шайтон деб бежиз айтмаган, 

Умидни узмайлик, кўришамиз биз.

 

Дурдона ГУЛТЎРАЕВА, 92-сонли «Ақсу» умумий ўрта мактабнинг 9-«А» синф ўқувчиси., 2017-05-04, 10:56 774
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.