26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ақсу-Жабағли қўриқхонаси – жануб жавоҳири

Ўтган йили 90 йиллигини нишонлаган Ақсу-Жабағли қўриқхонаси ЮНЕСКО рўйхатига кирган.

Бу ерда ўсимликнинг 1400, қушларнинг 238, йиртқичларнинг 42 тури учрайди. Шунингдек, 200 турдан ортиқ қўзиқоринларни ҳам шу ерда учратасиз.

Ноёб экотизимлар, ўта камёб ва заиф ўсимлик ҳамда ҳайвон турларининг мавжудлиги муҳофаза этиладиган ҳудудларни ташкил этишда алоҳида аҳамият касб этади. Уларни ўрганиш ва мониторингини юритиш қўриқхона илмий-тадқиқот фаолиятининг асосий вазифаларидан бири.

– Шу кунларда қўриқхонамизда қишки мавсумга тайёргарлик якунланмоқда, – дейди ўрмончи У. Бердиқулов. – Бу осон иш эмас, чунки, жаҳонда Ўрта Осиё жаннати деб тан олинган Ақсу-Жабағлининг моддий базаси ночор, ҳатто ўт ўчириш машинаси йўқ. Ўтаётган йилда ёнғин ҳодисалари қайд этилмади, бу олдини олиш чораларининг самараси. Муассасада 70 ходим ишлайди. Бу ерга ҳар йили мингга яқин одам вилоятимиз ва қўшни минтақалардан ташриф буюради. Яна шунча одам чет эллардан келади. Уларни қабул қилиш учун эса меҳмонхоналар мажмуаси керак. Лекин, бу ерда фақат битта мўъжазгина меҳмонхона ва музей бор, холос. 

– Бу ерга саёҳатга келишдан аввал одамлар, албатта, муассасанинг сайтига киришади. Ундаги меҳмонхона тасвирини кўриб, бу ерга келиш истаги йўқолмаслигига ким кафил? Майли, давлат хазинасидаги пул бу муассасага етмаган бўлиши мумкин. Лекин элим, юртим деган тадбиркорлар ҳам йўқмикан? – дейди тўлебийлик тарихчи А. Кембаев. –  Ақсу-Жабағлининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақидаги оммабоп адабиётларнинг нашр этилиши ҳам талаб даражасида эмас. Ахир, келгуси авлодлар учун тирик табиатни сақлаб қолиш барча фуқароларнинг онгли иштирокидагина амалга оширилиши мумкин.

– Интернет саҳифаларида қўриқхонага ҳеч кимни киритмас экан, деган нотўғри маълумотларни учратиш мумкин, – дейди Ақсу-Жабағли давлат қўрқихонаси директори А. Менлибеков. – Асло ундай эмас. Саёҳатчиларни ходимларимиз кузатиб, элликдан ортиқ йўналишларни таклиф этишади. Масалан, Талдибулаққа отда сафар қилиш мумкин. Бу ердаги тўқайда Сиверс олмаси, Зарафшон арчасини учратиш мумкин. Етимсойга автомашинада бориш мумкин. Бойбароқ – какликлар макони. Қаиндида тоғ эчкиси ва архарларни, ҳатто айиқларни учратиш мумкин. Улкан Қаиндида эса Талас Олатови ойнадек аниқ кўринади. Кўксойда эса Кўксой кўлини томоша қилиб, парвоз қилаётган бургутларга қараб, завқланасиз. Қўриқхонада ёнғин қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Бу ерда ҳатто чекиш ҳам ман қилинган. Туризм ва дам олиш маданиятини сақлаш ўта муҳим. Чунки, хорижлик сайёҳлар қўриқхонада дам олиб, кўрганларини бутун Қозоғистон ҳақидаги таассурот деб қабул қилишади ва интернет саҳифаларида фикр билдиришади. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-11-30, 19:06 253
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.