26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арбоб билан учрашув

“Ўтрор” вилоят илмий-оммабоп кутубхонасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси, «Парасат», «Құрмет» орденлари со­ҳиби Қуаниш Айтахановнинг 70 йил­лик юбилейига бағишланган адабий кеча ўтди. 

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Уласбек Садибеков, «Нур Отан» пар­тияси Жанубий Қозоғистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасов, вилоят фахрий­лари ва зиёлилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

 Йиғилишни Константин Симонов номли Халқаро мукофот лауреати Нармахан Бегалиули олиб борди. 

Ўтрорнинг таниқли фарзанди қала­мига мансуб “Элга хизмат – бош мақ­сад”, “Халқимга хизмат қилдим”, “Умр довонлари”, “Сўз сўрайман” ва бошқа китоблари халққа таниш. Собит эътиқод, диёнат соҳи­би бўлган арбобнинг камтаринлик, одамийлик, юртга садоқат билан хизмат қилиши каби фазилатлари ёшларга доимо ибратдир. Учрашув давомида Қуаниш Айтахановга қатор саволлар берилди. Шамши Қалда­яқов номли вилоят филармонияси санъат­корлари эса Ўтрорга бағишланган  гўзал қўшиқларини тақдим этдилар. 

Шу куннинг ўзида кутубхона қошида арбобнинг китоб­лари кўргазмаси ташкил этилди ва “Умр довонлари” ҳамда “Хизмат этдим халқимга” китобларининг тақдимоти ўтди. 

“Жанубий Қозоғистон”мухбири, 2017-11-30, 19:12 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.