26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
328 Минг тоннали “оқ олтин” хирмони

Жорий йилда Жанубий Қозоғистон вилояти хўжаликлари жами 328 минг тонна пахта хирмонини уйдилар. Бу ўтган йилга нисбатан 41 минг тоннага ортиқ. Ўртача ҳосилдорлик гектар бошига 24,5 центнердан тўғри келди, “оқ олтин”нинг 196,6 минг тоннаси ёки 60 фоизи техника ёрдамида териб олинди. Яъни, 500дан зиёд комбайн пахтазорда ишлади. Бугунги кунда йиғим-терим тўлиқ ниҳоясига етди.

Элимизда “оқ олтин”нинг 100 фоизи Жанубда етиштирилади. Пахтачилик билан вилоятдаги 10та хўжалик шуғулланиб келади. У экспорт аҳамиятига эга хомашё бўлгани боис, экин майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Масалан, жорий йил Жанубда 134,6 минг гектар ерга пахта экилди, бу ўтган йилга нисбатан 25 минг гектар ортиқ. Баҳорнинг кеч келиши ва об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли жорий йил пахта териш ишлари 20 ноябргача давом этди.

Мақтаарал туманига хизмат сафари чоғида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Жанубий Қозоғистон вилоятининг бренди ҳисобланган пахтанинг рақобатбардош бўлиши лозимлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, у элимизга улкан даромад олиб келадиган юз йиллик тарихга эга хомашёнинг сифатли навларини, инновациявий технологияларни жорий қилиш орқали пахта етиштиришнинг самарадорлигини ошириш лозимлигини айтган эди.

Бугунги кунда Жануб хўжаликлари янги технологияларни татбиқ этиш ва изланиш туфайли пахта толасининг 10 хилини ишлаб чиқармоқда. Олий навнинг ҳосилдорлиги 38-40 центнергача етади. Жанубий Қозоғистонда етиштирилаётган олий навли пахта толаси Россия, Беларусь, Германия, Латвия, Молдова, ХХР, Бельгия, Эрон, Украина, Италия ҳамда Жанубий Корея каби мамлакатларга экспортга чиқарилади. Йил бошидан буён ушбу давлатларга 30 минг тонна пахта толаси жўнатилган.

Пахтачилик хўжаликларини қўллашга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пахта хомашёсини етиштириш учун минерал ўғитлар ва гербидцидларга давлат томонидан субсидия берилади. Шунингдек, экилган пахтанинг ҳар гектарига 15 минг тенге, қайта ишлаш учун тоннасига 6 минг тенгедан молиявий кўмак кўрсатилади. Бугунги кунда пахта хўжаликларига субсидиялар тарқатилмоқда. Йил бошидан буён вилоят бўйича 134,6 минг гектарга 2 миллиард тенгега яқин, қайта ишлаш корхоналарига ўтказилган 140 минг тонна “оқ олтин”га 833 млн. тенге субсидия берилган.

М. УСМОНОВА, 2017-11-30, 19:14 240
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.