26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭКСПО ва Жанубий Қозоғистон: фактлар ва рақамлар

2015 йил. ЭКСПО иншоотлари қурилишига Жанубий Қозоғистон корхоналари ҳам баҳоли қудрат кўмаклашди. Чунончи, «Зерде Керамик» МЧБ керамик плиталар, «Феррум-фтор» МЧБ арматура юборди. «Стандарт Цемент» ва «Кентов трансформатор заводи» ҳам ўз маҳсулотини баҳам кўрди. Жами 50дан ортиқ корхона ишлаб чиқарган 10 млрд. тенгелик маҳсулот Астанага юборилди.

***

2015 йил 18 декабрь куни “Астана ЭКСПО – 2017” Миллий компанияси” ҲЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Ербўл Шўрманов иштирокида Жанубий Қозоғистон ва Жамбил вилоятлари маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг салоҳияти ва сайёҳлик имкониятларини ўрганиш мақсадида махсус кўргазма ўтди. 

***

2016 йил 10 февраль. Жанубий Қозоғистонда ЭКСПО – 2017да хизмат кўрсатувчи кўнгиллиларни тайёрлаш иши бошланди. Бу тадбирда вилоятимиз ёшларидан 150 нафари иштирок этди.

***

2016 йил 6-11 сентябрь. Жанубий Қозоғистон вилояти сайёҳлик имкониятларини аниқлаш мақсадида ахборот анжумани ўтди. Унда Россия, Италия, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларнинг сайёҳлик агентликлари вакиллари қатнашишди.

***

2017 йил 5 январь. Шимкент шаҳридаги Пушкин номли кутубхонада “ЭКСПО – 2017: Қозоғистон келажаги” доимий экспозицияси очилди.

***

2017 йил 16 май куни Қазиғуртда йўл сатҳидан 75 метр юксакликда ЭКСПО – 2017 рамзи ўрнатилди. Қанотлари 10 метрдан ортиқ бу белгида такрор тикланувчи энергия манбалари: сув тўлқинлари, ернинг тортиш кучи, қуёш энергияси ва биологик манбалар ўз аксини топган.

***

2017 йил 29 май куни ЭКСПОни тарғиб этишни ният қилган вилоятимиз мотоҳаваскорларидан 10 нафарига Қозоғистон байроғи топширилди. Улар мамлакатимизнинг барча вилоят марказлари ва шаҳарларида бўлишди, ҳар бир шаҳарда иштирокчилар сони кўпайиб, Астана шаҳрига жами 100 нафар мотоциклчи етиб борди. 

***

2017 йил 31 май куни 2017 санъаткор Шимкент шаҳрида “ЭКСПО” қўшиғини жўровоз бўлиб куйлади.

***

2017 йил 27 июнь куни «Жолаушы» МЧБ раҳбари, вилоят маслаҳати депутати Р. Танирбергеновнинг ташаббуси билан 100 нафар юртдошимиз ЭКСПО кўргазмасига йўл олди.

***

2017 йил 12 июль. Ўрдабоши тумани тарихий-ўлкашунослик музейида “ЭКСПО – 2017: ёрқин ишлар дебочаси” мавзуида давра суҳбати ўтди.

***

2017 йил 22-23 июль кунлари Астана шаҳрида Жанубий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси уюштирилди.

***

2017 йил 29 август – 3 сентябрь. Астана шаҳрида Жанубий Қозоғистон вилояти кунлари ўтди. Унинг доирасида “Маънавий янгиланиш – келажак кафолати” мавзуида шоир ва ёзувчилар билан учрашув, “Шахс. Мустақиллик. Тарих” ва “Жаҳон тан олган етти шахс” китоблари тақдимоти, “Салом, Астана! Салом, ЭКСПО – 2017!” санъаткорлар концерти, сатира ва юмор театрининг «Жануб мутойибаси” дастури, “Куч отаси – Ҳожимуқон” анимацион фильми тақдимоти, “Оңтүстік цирк” жамоасининг “Тўмарис” сеҳрли-тарихий дастури, ҳунармандлар кўргазмаси ва бошқа тадбирлар ўтди. 

***

2017 йил 4 сентябрь. Ҳурматга сазовор оқсоқоллар иштирокида “Қозоқ халқи учун ЭКСПОнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтди. 

***

Умуман олганда, халқаро кўргазма бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Жанубий Қозоғистонда ҳам катта қизиқиш уйғотди. 150 мингдан ортиқ ҳамюртимиз жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган кашфиётлар, янги ғоялар, маданиятлар билан танишди. 

ЭКСПО – 2017нинг Қозоғистон павильони – “Нур алем”га Жанубий Қозоғистондан қатор йирик лойиҳалар киритилди. “Сув захиралари – Маркетинг” МЧБнинг “Сув агрегатлари ва захирадаги ускуналарни мажмуавий тиклаш”, “Шардара СЭС” ҲЖнинг “Атроф-муҳитни яхшилашнинг янги технологиялари”, “Шимкентцемент” ҲЖнинг “Замонавийлаштириш асосида атроф-муҳитни яхшилаш”, “Green Energy 3000” МЧБнинг Сўзоқ туманида 50 МВтли қуёш электр станциясини қуриш” ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан. 

Айни вақтда кўргазмада намойиш этилган замонавий технологиялардан 105таси вилоятимизда амалга жорий этилиши мумкин. Чиқиндиларни қайта ишлаш, сизот ва кориз сувларини тозалаш, қуёш энергиясидан фойдаланиш ва бошқа йўналишларда ишлар бошланиб кетди.

Ушбу кўргазманинг юртимиз тараққиётига хизмати бир неча йил ёки айрим технологик ўзгаришлар билан чекланмайди. Назаримда, жаҳон билан ҳамнафасликни ҳис эта олган замондош дунёвий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланишга интилади ва юртимизнинг ҳам оламда юқори мавқега эга бўлиши йўлида хизмат қилади. 

А. САРМОНОВ, 2017-11-30, 19:16 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.