26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Исраил Сапарбай – дўстлик ва муҳаббат куйчиси

“Адабиётлар дўстлиги – халқ­лар дўстлиги” ибратли ибораси бежиз айтилмаган. Зеро, адабиёт халқ маънавиятининг кўзгусидир. Халқ­ларнинг бир-бирига ўзаро ҳурмати даражасини эса адабий ва маданий алоқаларнинг мус­таҳкамлигига қараб баҳолаш мумкин.

Тўнғич Президент куни ара­фасида “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси таҳририятида “Ис­раил Сапарбай ижодининг қозоқ-ўз­бек адабий алоқаларини мустаҳ­камлашдаги ўрни” мав­зуида ўтган учрашув кўпчиликда кат­та қизиқиш уйғотганининг са­баби ҳам шунда. Унда ижо­дий уюшмалар, маданият бир­лашмалари, ОАВ вакиллари, адабиёт ихлосмандлари иштирок этишди.

­“Жанубий Қозоғистон” вилоят газе­тасининг директор-бош муҳаррири А. Сотволдиев тадбирни очиб, адабиётнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида гапирди ва жорий йил 75 ёшини нишонлаётган атоқли қозоқ шоири, “Платинали Тарлан” мустақил мукофоти, Туркий шеърият Халқаро фестивали лауреати, И. Жан­суғиров ва Ж. Жабаев номидаги халқаро мукофотлар соҳиби И. Сапар­байнинг қозоқ ва ўзбек адабий алоқаларини мус­таҳкамлашдаги хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

И. Сапарбай серқирра ижодкор: у – шоир, бастакор, драматург, таржимон. “Қишлоқдан келган қиз”, “Амир Темур”, “Лўли серенадаси” каби пьесалари театрларимизда саҳналаштирилган, 160дан зиёд машҳур қўшиқларнинг муаллифи, Алишер Навоийдан бош­лаб, кўплаб ўзбек шоирларининг шеър­ларини таржима қилган. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонасида, “Жалын”, “Жазушы” нашриётларида, “Қазақфильм” киностудияси, “Қозоқ адабиёти” газе­­­тасида масъул вазифаларда фао­лият юритган. 2007 йили унга “Жа­­­­­­нубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси” унвони берилган.

Тадбирда “Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси А. Пратов “Қо­зоқ-­­ўзбек адабий алоқаларининг ривожланиши И. Сапарбай ижоди ми­­­­­солида” мавзуида маъруза қи­­­­­­­­­­либ, шоирнинг бу борадаги баракали ва салмоқли ишларини тилга олди.

Маърузачи қозоқ-ўзбек ада­бий алоқалари ҳақида гапи­рар­­­­­кан, Мухтар Ауезов ва Ой­бек, Ғофур Ғулом ва Сабит Дў­­­санов, Мақсуд Шайх­­­­зода ва Ғабиден Мустафин каби дарғаларнинг дўстлигини мисол қилиб келтирди. Бу алоқалар мустақилликнинг дастлабки йилларида узилиб қолгани, ҳозирги кунда борди-келди, ўзаро муносабатлар яна ривожланаётганини таъкидлади. “Бу борада, айниқса, Исраил оғанинг хизматлари беқиёс, деди у. Шоир ҳозирги кунда қизғин ижодий иш билан банд. Жумладан, Амир Темурнинг “Темур тузуклари” ва Ал-Бухорийнинг ҳадислари таржимаси устида иш олиб бормоқда”.

Қозоғистон ўзбек этномаданият бир­лашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов қозоқ-ўзбек адабий алоқаларини ривож­лантиришга қўшган ҳиссаси учун атоқли шоирнинг “Арғумоқ” мукофоти билан тақдирланганини маълум қилди ҳамда кўкрак нишони ва гу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­воҳ­номани тантанали равишда тақдим этди.

И. Сапарбай эса Самарқанд вило­я­тининг Қўш­работ туманида туғилганини айтиб, ҳар икки юртнинг бирдек қадрдон эка­нини таъкидлади. “Устозим атоқли ёзувчи Носир Фозиловдан кўп нарса ўргандим. У икки халқ адабиётига баҳоли қудрат хизмат қилиб келмоқда. Мен ҳам ўз олдимга шундай мақсад қўйдим...” 

Учрашувда, шунингдек, Ленгер шаҳ­ридан ташриф буюрган, асли касби ҳисобчи Қуат Турданов сўз олиб, И. Сапарбайнинг мухлиси эканини, унинг шеърларидан илҳомланиб, ҳаваскор ижодкор сифатида қалам тебратишини маълум қилди ва йиғилганларни ижод намуналаридан баҳраманд этди. Тад­бирда Иброҳим Туркий, Ўрмон Собир каби ижодкорлар ҳам шоирга мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

Ижодкорлар Долимжон Сайфулло, Мунаввара Собир қизи, Майсара Сафа­ровалар шоир ижодидан қилинган янги таржималари билан таништиришса, шоиралар Соатой Камол қизи, Гулиосиё Ҳасанова, Умриой Каримовалар И. Сапарбайга аталган бағишловларини ўқиб беришди.

Шоир мазкур учрашувни уюштирган таҳририят раҳбари А. Сотволдиевга, “Ижодкор” адабий бирлашмаси раи­си А. Пратовга, жамоага, барча ишти­рокчиларга эҳтиром ва ҳур­мат, мукофот учун чин қалбдан миннат­дорчилик изҳор этиб, келгусида ушбу даврада иштирок этган муаллифларнинг шеърларини ҳам таржима қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Учрашув ниҳоясида вилоят мақо­мидаги “Чашма” ижодий уюшмаси раиси С. Акромов меҳмонга ташриф учун раҳмат айтиб, уни яна бир бор юбилей билан қутлади ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-11-30, 19:19 1121
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.