26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хосиятли билим даргоҳи – 80 ёшда

Жанубий Қозоғистон давлат педагогика институтининг 80 йиллик юбилей тантанаси “Туркистон” саройида нишонланди. 

Педагоглар жамоасининг юбилей тадбирида ҚР Таълим ва фан вазири Б. Сағадиев, вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, ҚР Парламенти Сенати ҳамда Мажлиси депутатлари, ҚР Миллий фанлар академияси академиклари, вилоят маслаҳати депутатлари, олий ўқув юртлари ректорлари ва проректорлари иштирок этишди.

Минтақадаги устозлар масканининг 80 йиллиги билан қутлаган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев жорий йилнинг 17 ноябридан институтга университет мақоми берилганлиги тўғрисидаги ҚР Ҳукуматининг фармойишини расмий турда эълон қилиб, таълим маскани ректори Ў. Аяшевга тарихий ҳужжатни топширди.

Шунингдек, авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган олий ўқув юртининг қатор ўқитувчилари “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали, Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

– Тамал тоши 1937 йилда қўйилган таълим даргоҳи саксон йилда талай қийинчиликларни бошидан ўтказди. Дастлаб Шимкент педагогика институти, сўнг, Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг Шимкент шаҳар филиали бўлди. 2011 йили Жанубий Қозоғистон давлат педагогика институти бўлиб қайта қурилди. Малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан мамлакат таълим ва фанининг муҳим бўғини ҳисобланиши ушбу даргоҳ 60 мингдан зиёд педагоглар ва кўплаб давлат ҳамда жамоат арбоблари учун олтин уя бўлди. ХХ асрнинг дастлабки йилларида ижтимоий эҳтиёж туфайли дунёга келган икки йиллик ўқитувчилар институти ўз тарихида юксалиш ва улкан муваффақиятларга эришди, – деди ҳоким.

Шундай тарихий даврларни бошидан кечирган институт тантанасида ҚР Таълим ва фан вазири Ерлан Сағадиев  Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг табрик хатини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, фан соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган педагогларни “И. Алтинсарин”,  “Қозоғистон Республикаси илм-фанини ривожлантиришда кўрсатган хизматлари учун”, “ҚР Таълим соҳасининг фахрий ходими” кўкрак нишонлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” медали билан тақдирлади.

Тантанада университет ректори Ўналбай Аяшев олий ўқув юртининг ўтмиши ва бугунини уйғунлаштирган маъруза ўқиди. Нотиқ минтақамиздаги 1032 мактабнинг 427 нафар директори, 14 туман таълим бўлими раҳбарларининг тенг ярми ушбу даргоҳда таҳсил олганини фахр билан қайд этди. Умуман олганда, бугунги кунда университет битирувчилари турли соҳаларда меҳнат қилиб, элимиз тараққиётига муносиб улуш қўшиб келмоқдалар. Уларнинг олди Парламент Сенати ҳамда Мажлиси депутатлари. Шажарали чанғароққа айланган билим даргоҳи байрамида халқ номзодлари ҳам минбарга чиқиб, эзгу тилакларини билдиришди. 

Бирлиги ярашган, ҳамжиҳат жамоани табриклаб келган бошқа битирувчилар ҳам университет муваффақиятларига тўхталиб, қалб изҳорларини етказишди. Уларга “ЖҚДПИ – 80 йил” медали топширилди.

Тадбир сўнггида устозлар ва талабалар 80 йилликка – 80 туп кўчат ўтқазишди.

P.S. “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти минтақамиздаги энг кўҳна ва навқирон билим даргоҳи – Жанубий Қозоғистон давлат педагогика институти жамоасини муборак 80 йиллик юбилейи ҳамда таълим даргоҳига университет мақоми берилиши муносабати билан самимий табриклайди ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

Мухтабар УСМОНОВА, Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-11-30, 19:24 268
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.