26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарқандга борсак биз агар...

Биз, "Қорамурт" ижодий уюшмаси аъзолари Самарқандга етиб келишимиз билан ўзгача бир илиқлик, мусаффоликни ҳис қилдик. Қадимий шаҳарнинг кенг, равон, гавжум кўчаларидан кетиб борарканмиз, унинг мен тасаввур қилганимдан ҳам обод, чиройли, фаровон эканига амин бўлдим. 

Шаҳарда биз Мирзо Улуғбек Расадхонасини, унинг юлдузларга оид тажрибалар ўтказган жойларни, мақбарасини, музейларини томоша қилдик. Сафар якунида Самарқанднинг афсонавий, гўзал, навқирон ва қадимий шаҳарлардан бири эканига яна бир карра амин бўлдик. Ҳашамдор иморатлар барпо этган. Амир Темур бобомизнинг, буюк соҳибқироннинг бунёдкорлик ишларига тан бердик. Унинг 

Бир жойдан бир ғишт олсам,

Ўрнига ўн ғишт қўйдирдим.

Бир дарахт кесдирсам, ўрнига,

Ўнта кўчат экдирдим, – 

деган сўзлари бунинг ёрқин исботидир.

Самарқандни тарк этарканмиз, бу обод ва гўзал шаҳарга қайта-қайта келишни дилимизга тугиб қўйдик. 

 

Фарида ЎЛЖАЕВА, “Қорамурт” ижодий уюшмаси аъзоси., 2017-05-04, 11:03 802
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.