26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нархлар – жиддий назоратда

Душанба куни вилоят ҳокими Ж. Туймебаев селектор кенгашини ўтказди, унда бугунги куннинг энг долзарб учта масаласи ҳақида гап борди. 

Биринчиси – ижтимоий  муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари, ёнилғи-мойлаш материаллари баҳоларини барқарорлаштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш шароитлари ва барқарорлаштириш жамғармасининг ҳозирги вазиятда ишлаши.

Иккинчиси – давлат хизматларини кўрсатиш сифати.

Учинчиси – давлат муассасаларидаги ахборот хавфсизлиги. 

Мин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тақа раҳбари ЖҚВда ишлаб чиқарилаётган ва экспорт қили­­­­­наётган озиқ-овқат товарларининг экспертизасини ўтказишни топ­­ширди. 

– Бунинг учун мазкур масалалар бўйича махсус режа ишлаб чиқилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳолари таҳлил қи­линиши керак. Товарлар ишлаб чиқариш ва сақлаш масалаларига эътибор қаратиш лозим. Сайрам туманидаги 40 минг тонна сиғимли омбор биноларидан  самарали фойдаланишни топшираман. Вилоятдаги барча бошқармалар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ана шу масалаларни ҳал этишлари зарур, – деди  Ж. Туймебаев.

Кенгашда тадбиркорлик, индус­триявий-инновациявий ривожланиш ва туризм бошқармасининг раҳ­бари Б. Қурмансейит, ви­ло­­­­ят ҳокими девони раҳ­ба­­­рининг ўринбосари Қ. Тў­­­­­­­лендиев, вилоят ҳоки­ми девони ахборот хавф­сиз­­­­­­­­­лигини мониторинг қи­лиш, ахборотлаштириш ва давлат хизматлари кўр­­­сатиш сифатини назорат қилиш бўлимининг раҳбари Е. Ўтебаевлар маъруза қил­­­дилар.

 –  Минтақада вазият барқа­­рор, товарлар тақчиллиги куза­тилмаяпти. Октябрь ойида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларидан иккитасининггина нархи ошди. Картош­канинг бир килограмми 100 тенгедан 117 тенгега, яъни 17 фоизга, сузманики 9,4 фоизга ўсди. Карамники эса 6,8 фоизга пасайди, – деди Б. Қурмансейит.

Баҳоларнинг ўсишига нималар таъсир этаётгани таҳлил қилинди. Сабаблар яқ­­­­­­­­­қол кўзга ташланади: йил бошидан бе­ри АИ-92 русумли бензиннинг баҳоси 22,1 фоизга, дизель ёнилғисиники  19,8 фоизга кўтарилди. Коммунал хизматлар ҳақи, шу жумладан: иссиқликники – 12,2, канализацияники – 13,3, сувники ҳам шунча, электр қувватиники – 1,3 фоизга ўсган. 

Вилоят ҳокими октябрь ойида минта­­қада инфляция даражаси 6,1 фоизни ташкил этганини, шунингдек, озиқ-овқат товарлари баҳоси 4,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлариники – 8,6 фоизга, пулли хизматларники – 5,8 фоизга ўсгани қайд қилинганини етказди.

Ж. Туймебаев ҳамма туманларда ижти­моий дўконлар очишни топширди.

Ўтрор туманидан тадбиркор Е. Пазил­беков ўз бозорида кундалик эҳтиёж товар­ларини бозордагидан 15-20 фоиз арзон сотмоқда.

Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот­ларнинг нархини бир қолипда уш­лаб туриш учун 16 ноябрда бар­қарорлаштириш жамғармасидаги захира­лар очилди. 

Натижада баҳоларни: пиёзникини – 19,3, сабзиникини – 12,7, картошканикини – 11,1, карамникини – 5,8, қандникини – 4,4 фоизга пасайтиришга муваффақ бўлинди. Шу сабабли  ноябрь ойи бошларига келиб, баҳолар индекси 98,5 фоизни ташкил этди. У режалаштирилган кўрсаткичдан 1,5 фоиз пастдир.

 Баҳоларни барқарорлаштириш мақса­дида ЖҚВда вилоят штаби тузилди. Ви­лоятдаги савдо корхоналарининг раҳ­барлари билан ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг баҳоларини ушлаб ту­риш ҳақида шартномалар имзоланди. Бундан ташқари ижтимоий қишлоқ хўжалик ярмаркалари ўтказилмоқда. Йил бошидан бери 102та шундай ярмарка уюштирилиб, уларда жами қиймати 1 млрд. 825,8 млн. тенгелик 6129,6 тонна маҳсулот сотилди. 

– Шимкентда йил охиригача 20та иж­тимоий дўкон пайдо бўлади. Бугунги кунгача иккитаси очилди. Ҳожимуқон но­ми­­­­­­­­­­­­­­­­­­даги стадионга яқин майдонда катта ижтимоий бозор ишлай бошлайди, – деб хабар қилди Шимкент шаҳри  ҳокими    Н. Сауранбаев.

– Шимкентда, Туркистонда, Кентовда, шунингдек, Сариоғоч ва Мақтаарал туман­ларида  ижтимоий савдо нуқталарини очишни топшираман. Девон раҳбари ушбу масалани қатъий назорат остига олсин, – деди  Ж. Туймебаев. 

Вилоят ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари Қ. Тўлендиевнинг сўзларига кўра, айни пайтда маҳаллий ижро органлари томонидан 192 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Шу йилнинг ўзида 16 млн. 424 минг 918 хизмат кўрсатилган. 

– Ўтган 10  ой ичида 7 млн. 027 минг 180 хизмат электрон шаклда кўрсатилган. Бу барча хизматларнинг 42,8 фоизини ташкил этади. Соғликни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 80 фоизи электрон шаклда кўрсатилмоқда, – деди  Қ. Тўлендиев.

10 ой натижаларига кўра аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари томонидан 541 816 электрон имзо берилган. Бунда электрон хизматларнинг улуши камроқ, чунки давлат органлари томонидан тушунтириш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Масалан, “Даму” дастурини амалга ошириш бўйича электрон хизматлар кўрсатиш натижалари кўнгилни хижил қилади. Чу­нончи,  Байдибек, Қазиғурт, Сўзоқ, Сайрам ва Чордара туманларида улар  ўта паст. 

– Давлат хизматчисининг ишидаги энг муҳим жиҳат аҳолига тўғри хизмат кўрсатиш, – деди  Ж. Туймебаев. – Биз бу ишни сифатли ва қисқа муддатда ба­жа­­ришга ҳаракат қилишимиз керак. Ту­­­­­­­­манларнинг раҳбарлари ушбу йўна­лиш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­даги ишни кучайтиришлари ло­зим, чунки бу улар фаолиятининг самара­дорлиги кўрсаткичларига киради. Шунинг­дек, олис овулларда “Қазпочта” бўлимлари орқали хизмат кўрсатишни жорий қилишни топшираман. 

Селектор кенгашини якунлар экан, мин­­тақа раҳбари туман ва шаҳар ҳоким­ларига муҳокама этилган масалалардан хулоса чиқариб олишни ва имкон қадар тезлик билан ижобий натижаларга эри­шишни топширди. 

Ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси томонидан барқарорлаштириш жамғармасига шартнома асосида 815, 8 млн. тенгелик 6500 тонна товарлар харид қилинди.

Шу жумладан 210 млн. тенгега 1000 тонна қанд, 247,5 млн. тенгега 3000 тонна картошка,  41,5 млн. тенгега 1000 тонна пиёз, 70,4 млн. тенгега 1200 тонна сабзи, 12,2 млн. тенгега 70 тонна гуруч, 266 млн. тенгега 200 тонна мол гўшти, 4,2 млн. тенгега 30 тонна макарон сотиб олинди. 

Бундан ташқари 2500 тонна ун ва 244 тонна қанд (ўтган йилдан қолган) захирада турибди.

 

2017  йил ноябрь ойи учун вилоят бўйича баҳолар мониторинги

Ижтимоий аҳа­­­миятга         17.11.17гача         24.11.17гача +,–    % 

эга озиқ-ов­қат товарлари            (тенге)   (тенге)

Гуруч                   226 226 0 100,0

1 навли буғдой уни           116 116 0 100,0

Гречка ёрмаси           244 244 0 100,0

1 навли ундан ёпилган нон           100 100 0 100,0

Макарон                           161 161 0 100,0

Суякли гўшт                    1473 1473 0 100,0

Товуқ                    666 666 0 100,0

2,5 фоиз ёғли сут                   181 181 0 100,0

2,5 фоиз ёғли қатиқ            205 205 0 100,0

5,9 фоиз ёғли сузма             1541 1541 0 100,0

Тухум                            257 257 0 100,0

Сариёғ                          1943 1943 0 100,0

Писта  ёғи                     393 393 0 100,0

Карам                          65 65 0 100,0

Пиёз                    71 71 0 100,0

Сабзи                   103 103 0 100,0

Картошка                     104 104 0 100,0

Қанд (шакар)                    197 197 0 100,0

 

Туз                          52 52 0 100,0

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2017-11-30, 19:26 616
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.