26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фаровонликдан нишон

Президент куни арафасида ўрдабошиликлар бошпанали бўлишди

1 декабрь – Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни арафасида Ўрдабоши тумани марказида 14та икки хонали коммунал уй фойдаланишга топширилди. 

Ўрдабошиликларга уйларни топшириш маросимида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, вилоят жамоатчилик кенгаши раиси Ўмирзақ Мелдехановлар иштирок этдилар.

Минтақа раҳбари туман маркази – Темирлан овулида “Ҳаммабоп бошпана-2020” дастури доирасида вилоят бюджети ҳисобидан қурилган уйларнинг калитларини етим ҳамда ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар, навбатда турган кам таъминланган оилалар соҳибларига бериб, янги уй баракали чанғароққа айлансин, дея тилак билдирди.

Айтиш жоизки, туманда коммунал уй навбатида 243 киши рўйхатга олинган. Навбатда турганларни бошпана билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги кўп қаватли коммунал уйлар қуриш учун тегишли ишларни олиб бормоқда.

Шу куни вилоят ҳокими Тўрткўл овул округига қарашли Қарсибай Спатаев овулидаги ичимли сув тизимини ишга тушириш тадбирида қатнашиб, қишлоқ аҳлининг қувончига шерик бўлди. 

Тадбир арафасида овулдаги 136 оила, яъни 1600 фуқаро сифатли ичимли сув билан таъминланди. Ушбу иншоот қурилишини вилоят бюджети ҳисобидан “Қурилис-сервис-СК” МЧБ амалга оширди. Лойиҳа қурилишига 98 млн. тенгедан зиёд маблағ сарфланди.

Умуман, туман миқёсидаги 57та аҳоли манзилининг 39таси водопровод суви билан, туманнинг 88,7 фоизи тоза сув билан таъминланган. Келгуси 2020-2021 йиллари туманни тўлиқ тоза ичимли сув билан таъминлаш режалаштирилган.

Шунингдек, туманга иш сафари чоғида вилоят ҳокими давлат дастурлари доирасида фаолият юритаётган қатор тадбиркорларнинг фаолияти билан танишди.

Хусусий тадбиркор Е. Утеев “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси” орқали 2 млн. тенге насия олиб, 0,6 га майдондаги иссиқхонасида оила аъзоларини ҳамда яна икки кишини иш билан таъминлаган. 

“Миграж-Б” МЧБнинг мол бўрдоқилаш майдончаси 200 бош қорамол ва йилқига мўлжалланган. Бирлашма йилига 70 тонна гўшт етиштиради. 

Умуман олганда, туманда 2017 йилнинг 10 ойида 19 066 тонна мол ва парранда гўшти етиштирилган.

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-11-30, 19:30
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.