26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Менинг Президентим, менинг Элбошим

Элбошимиз Нурсултан Назарбаев ҳақиқий ватанпарвар инсон. У ёшларни ҳам ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратмоқда. Шу сабабли 2005 йили «Қозоғистонликларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» тўғрисида Қонунни имзолади. Ватанпарварлик туйғуси оиладан бошланади. Бироқ ҳозирги кунда ота-оналарнинг болаларга эътиборсизлиги, бунга вақти йўқлигини кўриб, беихтиёр ўйга чўмасиз. Ҳозирги ёшлар кўпинча ижтимоий тармоқларда вақтини ўтказишмоқда. Улар – келажагимиз пойдевори, эртанги кун ворислари деб жар соламизу, тарбиясига етарли кўнгил бўлмаймиз. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда она юрт тарихини, миллий анъаналарни, халқ қаҳрамонларини билиш муҳим роль ўйнайди. Диёримизнинг барча умумтаълим мактабларида ҳам, олий ўқув юртларида ҳам «Қозоғистон тарихи» фани ўқитилади. Бугунги кунда эл-юрт озодлиги учун жонини фидо қилган ботирларнинг исмлари тилларда достон бўлиши керак. Менинг фикримча, ёшларни тарихга қизиқтиришимиз, уларга аждодларимизнинг тарихини теран ўргатишимиз керак. 

Ёшларни қандай қилиб таълим олишга қизиқтириш мумкин? Бунинг учун синф соатларидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мактабларда нима учун синф соати ўтилади? Шунчаки вақт ўтказиш учунми? Йўқ, у келажак авлодни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш, эл-юртни, она заминни ардоқлаб, ватанпарвар фуқаро бўлиб улғайиш, замонага хос, соғлом-бақувват, маънавий дунёсини кенг қилиб тарбиялаш, уларга тўғри йўл кўрсатиш учун ўтиладиган дарсдир. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган урф-одатларимизни тарғиб қилган ҳолда, уларни қадрлаб, ҳурматлашимиз лозим. Ёш авлоднинг спортга қизиқишини орттиришимиз зарур. Келажакда элимизнинг довруғини бутун дунёга таратадиган, Давлат мадҳиямизни янгратадиган, байроғимизни юкасакларда ҳилпиратадиган, юртимизни бутун дунёга танитадиган ворисларни тарбиялашимиз керак. Ҳозирги ўсмирларнинг кўчилиги спортга вақт ажратгиси келмайди, унга қизиқмайдиган ёшлар ҳам топилади. 

Спорт – соғлик гарови, жисмоний тарбия билан шуғулланадиган одам эса, соғлом ва бақувват бўлади. Қозоғистонимиз фуқаролари орасида ғалабаларни қўлга киритиб, эл-юрт номусини юксак чўққиларга кўтараётган ёшлар оз эмас. Гоҳида ўйланиб қоламан, ота-боболаримиз ватанпарварлик ҳис-туйғуларини қаердан олган экан, улар қандай қилиб олижаноб, юрти, эли корига камарбаста инсонлар бўлиб етишган? Сабаби – улар аждодлар анъаналарига содиқ бўлишган, миллий қадриятларни ҳамма нарсадан устун қўйишган. 

Ўз Ватанини эъзозлаш, қадрлаш, ватанпарвар бўлиш учун, аввало, юртнинг давлат рамзларига, Мадҳиясига ҳурмат билан ёндашиш лозим. Қозоғистон Республикасининг байроғи мен учун тенгги йўқ ягона хазина ҳисобланади. Байроқнинг кўк ранги – осмонимиз мусаффолигидан, тинчлик-осойишталикдан далолат берса, ундан таралаётган қуёш нурлари эркинлик, инсонларнинг бир-бирига меҳр-оқибати, қанотини кенг ёйган лочин эса улуғворликдан нишонадир. 1992 йилнинг 4 июнида Қозоғистон Республикасининг Байроғи тўғрисида Қонун имзолангандан бошлаб, байроғимиз Ақўрдада мангу ҳилпираб турадиган бўлди. 

Давлат гербининг асоси – чанғароқ. Чанғароқ – оилалар мустаҳкамлиги. Мустақил давлатларни бир-бирига бирлаштирадиган дўстлик рамзи. Чанғароқ – ўтовнинг, кўчманчи туркий қабилаларнинг, ўчоқнинг, оиланинг рамзи. Унда тасвирланган туйнук эса мусаффо осмонимиз белгиси. Чақнаётган қуёш ҳам осойишталикдан дарак беради. Беш қиррали юлдуз эса гербнинг тожи, бешта мустақил давлат билан ҳамкорлик ришталари ҳисобланади. Қанотли тулпор мустақиллик, озодлик ва эркинлик белгиси. Унда вақт ва макон аксини топган. У тирикликдан, тинч-тотув ҳаётдан, ўсиб-улғайишдан, маънавий бойликдан далолатдир. Пастки қисмидаги йирик ҳарфлар билан ёзилган «ҚАЗАҚСТАН» ёзуви эса ягона миллат, ягона келажак, ягона манфаатни ифодалайди. Жандарбек Малибеков ва Шўта Уалихановлар Давлат гербини мана шундай тасвирлаб берган. Қозоғистон Республикасининг Мадҳияси 2006 йили қабулланди. 1950 йилдан буён давлатимизнинг норасмий мадҳияси Шамши Қалдаяқовнинг «Менинг Қозоғистоним» қўшиғи бўлиб, унинг матнига бироз ўзгартишлар киритилди. Матн муалифи қаторида Президентимиз Н. Назарбаев ҳам бор. 2006 йил 7 январдан бошлаб қалбимизда муҳрланиб, Жумекен Нажимединов шеърига Ш. Қалдаяқов куй басталаб, у Давлат мадҳияси бўлиб тасдиқланди. У илк маротаба Тунғич Президент куни арафасида ижро этилди. 

Менга Ватан учун қандай вазифа юклатилса, ўшани бажаришга астойдил ҳаракат қиламан. Ватанпарварлик руҳи мени ҳеч қачон тарк этмайди. Жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида олий ўринларни олиб, элимиз шаънини юксакларга кўтараётган мард ва жасур чемпионларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Мендаги ватанпарварлик туйғусини бир-икки оғиз сўз билан етказиш мумкин эмас. Ўз юртимга содиқ ва вафодор бўлиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламан.

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-11-30, 19:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.