26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эл ва Элбоши

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев том маънода  янги, мустақил давлат асосчиси эканини жаҳон ҳамжамияти тан олди. Элбошимизнинг  дунёда тинчлик ўрнатишга камарбаста бўлаётганини, дунёнинг таниқли сиёсий арбоблари билан шу мавзудаги суҳбатларини жаҳон оммавий ахборот воситалари таҳлил қилиб, эришилаётган натижаларга холисона баҳо бермоқда. Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, сиёсий ва маънавий ислоҳотлар  Президентимиз учун халқимиз, Ватанимиз манфаатларидан улуғроқ  нарса  йўқлигини яна бир карра исботлади. 

Хориж оммавий ахборот воситаларида Н. Назарбаевнинг  жаҳонда хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш, тобора кўпроқ хавф солаётган турли таҳдидларни бартараф этишга катта ҳисса қўшаётгани тилга олинмоқда.  

Жаҳон сиёсий харитасига Қозоғистон номли мустақил давлатни киритган инсон ҳақида ягона минбар, ягона маъруза ва ҳатто, ягона китоб доирасида гапирсак ҳам камлик қилади. Зеро, Давлат раҳбарининг бунёдкорлик  режалари, лойиҳа ва  эзгу мақсадлари  кенг қамровли.

Элбоши «Келажакка йўлланма: маъна­­­­­­вий янгиланиш» дастурий мақо­ласида: «Мам­лакатимиз янги тарихий даврга қа­дам қўйди. Мен йил бошидаги халққа Мактубимда Қозоғистоннинг учинчи янги­ланиши бошланганини эълон қилдим. Шундай қилиб, биз ўзгаришнинг ўта му­ҳим икки жараёни – сиёсий ислоҳот ва иқтисодий янгиланишни белгилаб олдик. Бизнинг мақсадимиз равшан, йўналишимиз аниқ, бу – жаҳондаги энг ривожланган 30 мамлакат қаторига қўшилиш. Таъкидланган икки янгиланиш жараёнининг ҳам аниқ мақсад-вазифалари, устуворликлари ва унга етказадиган йўллари бор. Мен кўз­ланган ишларимизнинг ҳаммаси ўз вақ­­­тида ва имкон қадар самарали амал­­­­­­­­­­­­га оширилишига ишонаман. Бироқ ўйла­­ганларимизнинг бажарилиши учун бунинг ўзи камлик қилади. 

Мақсадга эришиш учун тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши керак. Бу сиё­сий ва иқтисодий янгиланишларни тўл­дирибгина қўймай, уларнинг ўзагига айланади. Маънавий янгиланиш фақат бугун бошланадиган иш эмас. Биз Мус­тақиллик даврида ушбу йўналишда бир қанча кўламдор ишларни адо этдик. 2004 йили “Маданий мерос” дастури доирасида Қозоғистон ҳудудидаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва иншоотларни янгиладик. 2013 йилда “Халқ – тарих тўлқинида” дастури орқали жаҳоннинг энг нуфузли архивларидан асл тарихимизга алоқадор ҳужжатларни тизимли равишда тўплаб, тадқиқ қилдик. Эндиликда улар­дан ҳам улуғвор ва муҳим ишларни бошламоқчимиз», деб ёзади. 

Жаҳон иқтисодий инқирози пайтида ҳам республикамизда ижтимоий-сиёсий аҳвол анча барқарор бўлиб турибди. Бу – ҳаммамизнинг бахтимиз, ютуғимиз. Республикада тинчлик ва осойишталикни қарор топтиришда фуқаролар тотувлиги давлат мустақиллигининг асосий гарови эканини яхши англайдиган  «Нұр Отан» партияси ва унга раҳбар бўлиб келаётган Президентимиз Нурсултан Назарбаевнинг ҳиссаси улкан.

– Қозоғистонликларни «Нурли йўл» сари бошлаган Элбошимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўтган йили Элбошимизнинг қаламига мансуб  «Өмір өткелдерi» («Умр сарҳадлари») номли китоб нашр этилди. Ундаги ҳар бир мисра фалсафий ғояларга бой. Муҳтарам Элбошимизнинг умр йўллари баён қилинган. Халқининг ғамхўри бўлган Президентимизнинг умр йўллари. Бу қийинчиликлару муаммоларга тў­ла йўллардан суринмай ўтиб, собиқ Иттифоқда етакчи ўринга чиққан, жаҳон ҳамжамиятини тан олдирган мамлакат раҳбарининг умр йўллари. 

Беихтиёр Элбошининг халқи олдида берган қасамёди, Ўрдабошида уч давлат раҳбарларининг дўстлик байроғини тиккани хаёл дарёсидан бирма-бир ўта бошлайди. Элбошимиз билан шахсан учрашган одам унинг ёрқин сиймосини бир умр ёди­да сақлаб қолади,  ундан олам-олам таас­сурот олади. Буни мен иш жараёнида шахсан ҳис қилганман. Президент билан учрашувим  менга гўё қанот бахш этгандай бўлди. Учрашув кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшди, – дейди Қозоғистон Рес­публикаси Парламенти  Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев.

Ўтган бир йилга назар ташлайлик. Шу бир йил ичида юртимизда қанчадан-қан­ча ўзгаришлар рўй берди. Қанчадан-қанча таълим-тарбия муассасалари, шифо масканлари, уй-жой фойдаланишга топширилди. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида кенг қамровли ютуқлар қўлга киритилиб, мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Ўтган йил якунлари бўйича ички ялпи маҳсулот ўсишининг ўзи фикримиз исботидир.

ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасининг юртимиз пойтахтида ўтказилиши, Қозо­ғис­тонимизнинг жаҳонда экологик барқа­рорликни таъминлаш мақсадида «яшил иқтисодиёт»ни жорий этиш ташаббуси билан чиқиши ҳам Элбошининг беқиёс хизматлари натижасидир. 

Дарҳақиқат, бундай ривожланиш за­мирида, шукроналик, ҳаётдан мамнунлик ётса, буларнинг ўзагида тинчлик сингари олий неъмат қарор топган. Демак, тинчлик  барқарор экан, юртимизнинг турли ҳудуд­ларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари давом этаверади. Осо­йишталик ҳукмрон экан, ёшларимиз замонавий таълим масканларида таълим олиб, илм-фан чўққилари эгалланмоқда, фан, санъат ва спорт соҳаларида мислсиз ютуқлар қўлга киритилмоқда. Юртимиз осойишта экан, ҳар куни байрам, ҳар куни шодиёна. 

Дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонлар мамлакатимиздаги аҳиллик, барқарорлик ва тараққиётга ҳавас билан қарамоқда. Бу эса, кўнглимизни хотиржам қилиб, ёрқин келажакка ишончимизни орттиради.. 

Баҳорой ДЎСМАТОВА, 2017-11-30, 19:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.