26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Замонавий бинолар – халқ хизматига шай!

Шимкент шаҳрида тез тиббий ёрдам касалхонаси қошида 3 қаватли қабуллаш-диагностика, жонлантириш-жарроҳлик биноси фойдаланишга топширилди.

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни муно­сабати билан ишга туширилган бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев барча тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади.

Бугунги кунда элимизда кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифа­тини ошириш мақсадида қатор тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаган минтақа раҳбари ушбу шодиёна бунинг далили эканини айтди.

– Янгидан қурилган бино беморларга сифатли, замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий ускуна ва асбоблар билан жиҳозланган. Шаҳар тез тиббий  ёрдам касалхонаси базасида 90 марта жигар ва 13 марта буйрак алмаштириш амалиётлари бажарилганидан ҳам хабарингиз бор, – деди Ж. Туймебаев.

Ушбу бино 2 йилда қуриб битказилди. Унинг биринчи қаватида маъмурият, қабуллаш ҳамда таҳлил-диагностика бўлимлари жойлашган бўлса, иккинчи қаватида палаталар ва жонлантириш бўлими, учинчи қаватда эса 7 бўлмадан иборат жарроҳлик бўлими ҳамда жигар ва буйрак алмаштирадиган бўлим мавжуд. Даволанувчилар учун эса стационарда қўшимча 45та ўрин ажратилган.

Касалхона кунига 200-250 беморга тиббий ёрдам кўрсата олади. Ўрта ҳисобда уларнинг 70-90 нафари бу ерга жойлаштирилади. Даволаш масканида йил сайин тизимли даволаш чораларининг инновациявий, юқори технология усуллари татбиқ этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда вилоят бўйича 38та соғликни сақлаш иншооти қурилишига вилоят бюджетидан 3,8 млрд. тенге ажратилган бўлса, улардан 34таси йил сўнггигача фойдаланишга топширилади.

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-11-30, 19:35
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.