26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Металлург”нинг қиёфаси ўзгарди

Шимкент шаҳрида таъмирдан ўтган “Металлург” истироҳат боғи фойда­­ланишга топширилди. 

1 декабрь – Тўнғич Президент куни муносабати билан уюштирилган тантанали тадбирда вилояти ҳокими Ж. Туймебаев билан шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаев иштирок этди. 

Вилоят ҳокими фуқаролар ва меҳмонларни байрам билан табриклар экан, қайта таъмир­ланган истироҳат боғи 60 йиллик тарихга эга эканини айтиб ўтди.

– Давлат раҳбари минтақамизга ташриф­лари чоғида доимо шаҳримизнинг ривож­ланишига алоҳида эътибор қаратиб, унинг ёрқин келажагига зўр ишонч билдириб ке­лади. Уни оқлаш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб, шаҳримизнинг яшнаши учун янги лойиҳалар яратилмоқда. “Металлург” атамасининг Элбошимиз номи билан боғлиқлигини ўзгача фахр билан тилга оламиз. Сабаби, барчамизга маълум, Элбоши Нурсултан Абишули ҳам дастлаб меҳнат йўлини оддий металлургликдан бошлаган,– деди минтақа раҳбари.

Тадбирда Элбошининг курсдоши Аманали Абдрахманов ҳам сўзга чиқиб, аҳоли номидан миннатдорчилик билдирди. 

Шу ўринда, “Металлург” истироҳат боғи пойдевори 1957 йили қаланган. Қайта таъмирдан сўнг унинг майдони 3,6дан 5 гек­тарга кенгайтирилди. Ҳордиқ масканига ёритиш ускуналари, ахлат қутичалари ҳамда келувчиларга қувонч бағишлаш ниятида фаввора ҳам ўрнатилди.

 

 

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-11-30, 19:37 799
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.