26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уй тўйлари муборак!

Тўнғич Президент куни ара­фасида вилоятимиз марказида “Астана” уй-жой мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бошпанали бўлган 96 оиланинг уй тўйига вилоятимиз ҳокими Жансейит Туймебаев ташриф буюрди. Минтақа раҳбари янги уй баракали маконга айла­нишини тилади. 

– “Нурли ер” дастурига муво­фиқ бугун фойдаланишга топши­рилаётган икки уй “Шимкент” ижтимоий-тадбиркорлик кор­по­рацияси” ҳиссадорлик жами­ятига қарашли, – деди у. – Бу уйларни қуришда давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида уй-жой-қурилиш корхоналари маҳсу­лотларидан фойдаланилди. 

“Шимкент” ИТК” ҲЖ  вилоят аҳолисини арзон уй-жой билан таъминлаш учун 1,2 млрд. тенге миқдорида сармоя ажратган дастлабки корхонадир. 

Бу ерда келаси йили яна 96 та квартира фойдаланишга топ­ширилади. Жами 14776,6 квадрат метр майдонга эга квар­тиралар қуриш лойиҳасининг смета  баҳоси 2,75 млрд. тенгега тенг. 

“Астана” уй-жой мажмуасида ҳар бир истиқоматчига 25 квадрат метр жой ажратиш кўзда тутилган. Унда яшаш учун зарур барча маиший имкониятлар ва технологик инновациялар мавжуд. 

Мазкур уйлардаги кварти­раларни “Қозоғистон уй-жой қури­лиш жамғарма банки” орқали “Ўз уйим” дастури бўйича сотиб олиш ҳам мумкин. Уй-жойнинг бир квадрат метри нархи 180 минг тенгени ташкил этади. Олинадиган кредит устамаси 5-10 фоиз. 

Шуни ҳам айтиш жоизки, қу­рилиш даврида “Оңтүстік құры­лыс сервис” МЧБ 300дан ортиқ ҳамюртларимизни иш билан таъминлади. 

***

Йил бошидан буён вилоятимизда 525,4 минг квадрат метр уй-жой – 5189 квартира фойдаланишга топширилди. Йил охиригача ре­жадаги  550,6 минг квадрат метр уй-жой қурилиб,  ишга туширилади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-11-30, 19:39 867
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.