26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ягона ВАТАН! Ягона тақдир! Ягона ЭЛБОШИ!

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Сизларни Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни муносабати билан чин юракдан табриклаймиз!

1 декабрь – Қозоғистоннинг мустақиллик олишига, халқнинг энсаси кўтарилишига, халқ орзусининг ижобат бўлиши ва мамлакатимизнинг жадал ривожланишига тамал тоши қўйилган кун. Бугунги байрам халқимизнинг тарихий танлов ясаб, тақдирни ҳал қиладиган қарор қабул қилган – Қозоғистон Республикаси Президентини илк бор сайлаган куни. Ана шундай шонли сана арафасида вилоят ҳудудида кўплаган эзгу ишлар бажарилмоқда. 

Нурсултан Абишулининг оқилона сиёсати туфайли мамлакатимиз иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириб, натижада биз турмуши ўнгланган, аҳолисининг фаровонлиги яхшиланган давлатлар қаторига қўшилдик. Тўнғич Президентимиз энг қийин пайтларда миллат истиқболини, халқнинг келажагини белгилайдиган қадамларга бориб, қуввати жиҳатидан жаҳонда тўртинчи ўринга эга ядровий қуролдан ўз ихтиёри билан воз кечиш орқали ер юзида инсоний жиҳатдан ибратли ташаббус кўрсатди. Ана шундай узоқни кўзлаган сиёсат туфайли қозоқ халқининг чинакам тинчликсевар эл эканлиги бутун дунёга намойиш этилди. 

1995 йили Элбошининг ташаббуси билан тузилган Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўтган йиллар мобайнида ўзининг кераклигини талай марта исботлади. Ички бирликни сақлаш орқали умуммиллий жипсликка, жипслик орқали ривожланишнинг равон йўлини танлашимизга омил бўлди. 

Қозоғистонликлар Н. А. Назарбаевнинг узоқни кўзлаган сиёсати туфайли тарихий ютуқларни қўлга киритди. Бугунги кунда халқаро ҳамжамият Қозоғистонни минтақада карвонбоши, аҳил қўшни, ишончли ҳамкор сифатида ҳурмат қилиб, мамлакатимизнинг тараққиётини ижобий баҳоламоқда. Давлат раҳбарининг иқтисодий ҳамдўстлик ҳамда ривожланиш ташкилотларига кириш йўналиши борасидаги қарори ҳам олий даражадаги давлат менежментининг ажойиб намунаси сифатида баҳоланмоқда. 

Ҳурматли ҳамюртлар!

Сизларни ишонч ва эзгу тилакнинг дебочаси бўлган – “Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни” байрами билан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга омонлик, бахт-барака тилаймиз!

 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими; Қ. БАЛАБИЕВ, Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳати котиби., 2017-11-30, 19:42 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.