26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Касбини улуғлаган инсон

Ёшлигимизда газета саҳифаларида оддий меҳнаткашлар – механизатор, косиб-ҳунармандлар, мироб, усталар, молбоқар, сут соғувчилар ҳақида туркум мақолаларни қизиқиб ўқирдик. Мақолада айтилганидек, уларнинг ўз касби, ҳаётидан мамнунлиги, ишидан завқланиши ёшларни ҳунар эгаллашга чорларди. Бозор иқтисодиёти замонида эса газета саҳифаларини сиёсатчилар, иқтисодчилар, тадбиркору ишбилармонлар эгаллаб олишди. Натижада, ёш авлод вакиллари тезда бойиб кетишга, ҳашаматли уйлар қуриб, сўнгги русумдаги машиналар минишга шошил­дилар. Ҳунар эгаллаб, пешона тери эвазига нон топиб ейиш, улар учун эртакдек бўлиб қолганини инкор этиш мушкул даврга етиб келдик...

Сўнгги йилларда Элбоши Н. На­зар­­­баевнинг ёшларни касб-ҳунар эгаллашга ундаётгани Мактублар ва стратегияларда ўз аксини топмоқда. Ҳунар коллежларида шунга монанд ишлар олиб борилмоқда. 

Сайрам мавзеси марказида кўп йил­лардан буён косибчилик қиладиган Абдуманноп Абдулҳайов ҳақида мақола ёзишни дилимга тугиб қўйгандим. Чунки, косибчиликни ардоқлаб келаётган авлод ҳақида сайрамликлар доимо илиқ фикрлар билдиришади...

Дўконига кириб, дабдурустдан нима учун бу касбни танлаганини сўраганимда, уста шундай деди:

– Отам Абдулҳай Улуғ Ватан урушидан брон билан қолдирилган. Уруш йиллари Тошкентдаги 1-пойафзал фабрикасида фронт учун оёқ кийим тиккан. Онам Гулбуви билан азим шаҳарда истиқомат қилишган. Эгачим Фарида Тошкентда туғилган, у ҳам адамизнинг изидан бориб, Тошкент енгил саноат институтида таҳсил олди ва нафақага чиққунга қадар Сайрам туман маиший хизмат кўрсатиш идораси бўлимларида меҳнат қилди. Уйдаги муҳит, дадамнинг панд-насиҳатлари косибчиликни танлашимга сабаб бўлди.

1949 йилда Сайрам қишлоғида туғилган Абдуманноп ота ўқувчилик кезларидаёқ отасига ёрдамлашиб турарди. Унинг меҳнаткашлиги касбнинг икир-чикирларини мукаммал эгаллашида жуда асқотди. Йи­­­­гитлик бурчини Бойқўнғир шаҳрида ўтаган Абдуманноп ҳарбий хизматда ҳам шу иш билан шуғулланди. Армиядан қайтгач, туман маиший идорасининг йўлланмаси билан 2 йил Шимкентда таҳсил олиб, малакасини оширди. 1971 йилда Зулкарам ая билан турмуш қурган қаҳрамонимиз, уч ўғил ва бир қизни вояга етказиб, уйли-жойли қилишди. Ўғиллари Улуғбек ва Отабекларнинг ана шу касбни эгаллаганидан фахрланишини яширмайдиган отахон дадасининг панд-насиҳатларини ёдга олди:

– Раҳматли отамиз “ҳунарли инсон бой бўлмайди, лекин чўнтагида доимо пули бўлади, шунинг учун ҳеч нарсага зориқмайди”, деб кўп айтардилар. Мен ҳам ўрни келганда, ёшларга айтадиганим, асосий ишидан ташқари, ҳунарли ҳам бўлса, ҳаётда қоқилмайдилар. Ҳозирги ёшлар қийналмасдан пул топишга ру­жу қўймоқдалар. Бу боқимандалик, дангасаликка олиб келмоқда. Биз меҳ­­наткашларнинг қадрини кўта­риши­­миз, уларни улуғлашимиз зарур. Фарзанд­ларимизни ҳунарга ўргатсак, улар кейин­чалик биздан миннатдор бўлардилар.

1964 йилдан буён касбини улуғлаб келаётган Абдуманноп ота бир неча шогирд етиштирганидан мамнун. Маса­лан, Ғайрат уста ҳанузгача аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Суҳбатимиз поёнида уста меҳнатни қадрламайдиган одамлардан кўнгли тўлмаслигини айтаркан, “Меҳнатнинг таги – роҳат”, “Ҳунар, ҳунардан – унар” мақол­­­­ларини яна бир бор ёдга олди.  

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-12-05, 09:20 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.