26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишнинг ўз талаби бор

Йўл полицияси хо­димларининг авто­мо­билларга қишки шиналар қўйиш талаби қонунийми? 

Бу борада маълумот тўплаб, чоп этмоқдамиз.

Қозоғистон ҳайдовчилар уюшмаси  жамоат бирлашмаси раҳбари Талғат Жанабаевнинг айтишича, “Йўл ҳара­кати тўғрисида” Қонунида ҳам, Йўл ҳаракати қоидаларида ҳам қишки шиналар кўзда тутилмаган. Аммо Божхона Иттифоқи мамлакатлари қабуллаган “Ғилдиракли транспорт воситалари тўғрисида” тех­никавий  регламентга кўра уч ой – декабрь, январь, февраль ойларида қозо­ғистонлик ҳайдовчилар барча ғилдиракларида қишки шиналардан фойдаланишлари шарт. Техникавий регламентга кўра, қишки шиналарда махсус белги бўлиши лозим. 

Айни вақтда йўл полицияси хо­димлари протектор чуқурлигини ҳам текширишлари даркор. Ёзги ғил­­диракларда улар 1,6 мм, қишки ғил­диракларда 4 мм. дан кам бўл­маслиги зарур. 

Ғилдиракларнинг мавсумга мос бўлмагани ёки протекторлари ейи­либ кетгани учун  ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 5 баравари (9910 тенге) миқдорида жарима соли­нади. Полициячилар камчилик тузатилгунига қадар машина давлат рақамларини олиб қў­йишлари ва автомобилни жарима майдончасига олиб кетишлари мумкин. Ҳуж­жатда барча мав­сумларда ишлатиладиган шиналар ҳақида ҳеч нарса ёзил­маган.

Шуни ҳам унутмаслик керак­ки, техникавий регламентга му­вофиқ, июнь, июль, август ойларида ниш­ли (шипованные) шиналардан фойдаланиш тақиқланган. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-12-05, 09:24 688
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.