26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тўнғич президент куни нишонланди

Шимкент шаҳридаги “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида Тўнғич Президент кунига бағишланган байрам тадбири ўтди 

Унда иштирок этган вилоят ҳокими Жан­сейит Туймебаев фойеда уюштирилган “Элбоши Мактуби йилномаси” номли фото ҳамда китоб кўргазмасини оралаб кўрди.

Минтақа раҳбари Назарбаев заковат мактаби ўқувчилари ташкил этган “Биз Элбоши билан биргамиз” флешмобини томоша қилди.

Тантана “Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни” махсус тайёрланган фильми билан бошланди. Ўз навбатида сўзга чиққан минтақа раҳбари йиғилганларни байрам билан қутлаб, 16 нафар фуқарога Ташаккурнома топширди.

– Сизларни 1 декабрь – Қозоғистон Рес­публикаси Президенти куни билан чин дилдан табриклайман. Бу барча қозоғис­тонликлар учун чин маънода умумхалқ шодиёнаси куни. Бугун Элбошининг доно ташқи сиёсати натижасида Мустақил Қозоғистон 70дан зиёд халқаро, минтақавий ҳамда маҳкамалараро ташкилотларга аъзо. Ишонч билан топширилган йирик халқаро ташкилотларнинг раислигини адо этиб, муҳим иш-ҳаракатларни юксак даражада амалга ошириб келмоқда, – деди минтақа раҳбари.

Бугунги кунда вилоятимиз аҳли бирдамлик ва тотувлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик туфайли Тўнғич Президентимизнинг “Қозо­ғистон – 2050” Стратегияси, “100 аниқ қадам” Миллат режаси талаблари ва вазифаларини амалга оширишда аниқ натижаларга эришмоқда.

Элбошининг “Маънавий янгиланиш”, яъни ижтимоий тафаккурни янгилаш вазифаларини амалга оширишда жану­бийқозоғистонликлар ҳам ўз ҳисса­ларини қўшмоқда. Бугунги кунда тадбиркорлар ҳамда ҳомийлар томонидан жами 30 млрд. 350 млн. тенгелик 529та минтақавий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тадбирда “Шаттық”, “Шамсинұр“ рақс дасталари “Маънавий янгиланиш”  хорео­график композициясини ижро этди. Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармонияси хонандалари эса Элбоши севиб тинглай­диган қўшиқлардан попури ижро этиб, байрамга файз бағишлади.

Тантана сўнгида Миллат етакчиси Н. А. На­зарбаев ҳақидаги “Болалигим ос­мони” фильмидан парча кўрсатилди. Арис шаҳридаги ҳарбий гарнизоннинг хор жамоаси “Нұр аға” қўшиғини ижро этди.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2017-12-05, 10:27
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.